Канге — Шим. Кореядаги шаҳар, Тоннаган дарёси соҳилида. Чагандо провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 210 минг кишидан зиёд (1990-йиллар бошлари). Транспорт йўллари тугуни. Тахта тилиш ва ёғочсозлик, машинасозлик, тўқимачилик саноати корхоналари бор. К. яқинида графит, тошкўмир, мис ва б. фойдали қазилма конлари топилган. ГЕС қурилган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил