Кангге (Корейсча талаффузи : [кангге]) Шимолий Кореянинг Чаганг вилояти маркази, аҳолиси 251 971 кишини ташкил қилади.

Кангге

Муниципал шаҳар
40°58′0″Н 126°36′0″Э / 40.96667°Н 126.60000°Э / 40.96667; 126.60000
Мамлакат Шимолий Корея
Расмий тил(лар)и корейс
Аҳолиси
 (2008)
251 971
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди +850 67хххххх
Kanggye xaritada
Kanggye
Кангге

Тарихи

1949-йил декабр ойида Кангге-мёндан Кангге-си мавқеига юксалди[1]. Корея уруши вақтида Ким Ил Сунг ва унинг ҳукумати дастлаб, Пхеняндан ҳайдаб чиқарилгандан сўнг, пойтахтни вақтинчалик Кангге шаҳрига кўчирган. 1950-йил ноябр ойида Хитой халқ озодлик армияси ҳужуми вақтида америкалик генерал Дуглас МакАртур буйруғи билан шаҳар ёқиб юборилиб, шаҳарнинг 65%и вайронага айланган[2]. Кейинги ой Ким Кангге шаҳрида бо'либ о'тган вазирлар маҳкамаси пленумига раислик қилиб,у ерда урушнинг ҳарбий муваффақияцизликлар сабабчиси деб топилган[3].

Кангге муҳити

Ишчилар партияси бош котиби Ким Чен Ир 1998-йил январ ойида Шимолий Кореядаги очарчилик давридаги Кангге ва унинг атрофидаги обектларини кўздан кечирган. Қийинчиликларга қарамай, халқнинг кичик электр стансияларини қуриш ва заводларни такомиллаштиришдаги муваффақиятидан ҳайратда қолган Ким Чен Ир бошқа провинсияларни ҳам Канггедан ўрнак олиши кераклигини айтган.

Географияси

Кангге ўз номини “дарё туташуви” шаҳар бўйлаб оқиб ўтувчи Чангжа дарёси ва унинг иккита ирмоғининг келиб чиқишидан олган. Шаҳар текисликда жойлашган,тог'лар билан о'ралган. Асосий тог' тизмалари - Нангним ва Гангнамдир[4].

Иқлими

Кангге нам континентал иқлимга эгадир.

Кангге (1991–2020) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ўртача максимал, °C −4,9 0,2 7,5 16,4 23,2 27,5 29,4 28,7 24,1 16,5 5,8 −3,2 14,3
Ўртача ҳарорат, °C −12,6 −7,4 0,8 2,7 9,4 15,1 19,4 18,5 11,3 2,9 −4,9 −14,8 1,9
Ўртача минимал, °C −18,4 −13,8 −4,9 2,7 9,4 15,1 19,4 18,5 11,3 2,9 −4,9 −14,8 1,9
Ёғингарчилик меъёри, мм 10,1 11,9 21,1 41,8 74,4 113,3 206,9 168,1 73,0 44,5 31,8 15,6 812,5
Ёмғир, мм 78,3 73,6 6,7 65,3 68,4 74,7 79,2 80,3 77,3 73,8 5,9 78,6 74,6

Ма'мурий бо'линмалари

Кангге 34 та тонг (маҳалла) ва иккита ри (қишлоқлар) га бо'линган[1]:

  • Чангжа-донг 장자동(將子洞)
  • Ч'унгсŏнг-донг 충성동(忠誠洞)
  • Ҳянгро-донг 향로동(香爐洞)
  • Ҳŭнгжу-донг 흥주동(興洲洞)
  • Кангсŏ-донг 강서동(江西洞)
  • Койŏнг 1-донг 고영1동(古營一洞)
  • Койŏнг 2-донг 고영2동(古營二洞)
  • Конггwи-донг 공귀동(公貴洞)
  • Конг'ин-донг 공인동(公仁洞)
  • Мансу-донг 만수동(萬壽洞)
  • Наммун-донг 남문동(南門洞)
  • Намсан-донг 남산동(南山洞)
  • Рю-донг 류동(柳洞)
  • Синмун-донг 신문동(新門洞)
  • Сŏсан-донг 서산동(西山洞)
  • Сŏкчо-донг 석조동(石造洞)
  • Сŏкҳйŏн-донг 석현동(石峴洞)
  • Суч'им-донг 수침동(水砧洞)
  • Таэŭнг-донг 대응동(大應洞)
  • Тŏксан-донг 독산동(獨山洞)
  • Тонгбу-донг 동부동(東部洞)
  • Тонгмун-донг 동문동(東門洞)
  • Ŭижин-донг 의진동(義眞洞)
  • Ŭнжŏнг-донг 은정동(恩情洞)
  • Оэрёнг-донг 외룡동(外龍洞)
  • Пуч'анг-донг 부창동(府倉洞)
  • Пукмун-донг 북문동(北門洞)
  • Родонгжа-донг 로동자동(勞動者洞)
  • Йŏнп'унг-донг 연풍동(淵豊洞)
  • Йŏнсŏк-донг 연석동(煙石洞)
  • Синҳŭнг-ри 신흥리(新興里)
  • Туҳŭнг-ри 두흥리(斗興里)
  • Яҳак-тонг 야학동(野鶴洞)
  • Йŏнжу-донг 연주동(煙州洞)
  • Намч'ŏн-донг 남천동(南川洞)
  • Наэрёнг-донг 내룡동(內龍洞)

Транспорти

Кангге - бошқа шаҳарлар билан автомобил, темир ё'л ва ҳаво йўллари орқали бог'ланган шаҳардир. У Кангге ва Манп'о чизиғларининг туташган жойида жойлашган. Шаҳар поездлари Кангге ва Ссангбангдонг станциялари орасидаги Манпо линиясида ҳаракатланади. Бундан ташқари,автомобил ё'ллари уни Пхенян ва бошқа жойлар билан бог'лайди,Чаганг провинсиясининг ё'л тармог'и эса шаҳар марказида жойлашган. Шаҳар ҳарбий ва фуқаролик стансиялари яқинида жойлашган[5].

Кангге 1992-йил 17-апрелда очилган троллейбус (данггангеон) тизимига эга бўлиб, Чангжа-донгдан Конг'ин-донггача, Чангжа ва Пучон дарёлари қирғоғидан 12 км узунликда жойлашган линияга эга. 2009-йилгача 6 та тўлиқ узунликдаги ва 2 та ўртача узунликдаги троллейбусларга эга бо'лган. 2010-йилларга келиб 5 та тўлиқ узунликдаги ва 1 та ўртача узунликдаги троллейбуслар қолган[6].

Радио линиялари

"Кангге Броадcастинг (корейсча: ганггангдеээ)" деб номланган маҳаллий радиостансия 1947-йилда Шимолий Пёнган вилояти учун маҳаллий радиоэшиттириш стансияси сифатида ташкил этилган бо'либ, кейинчалик у 1949-йилда Чаганг вилояти учун маҳаллий радиоэшиттириш станциясига айланган. Стансия Чаганг вилояти радиоэшиттириш қўмитаси томонидан бошқарилади. У мафкуравий тарбия ёки маҳаллий об-ҳаво маълумотлари каби мавзуларни қамраб олувчи дастурларни эшиттиради[7].

Маданияти

Шаҳарда Кангге та'лим , Кангге технологиялар ва Кангге тиббиёт университетлари жойлашган.Туристик диққатга сазовор жойларга Инпҳунг Павилион ва Рёнҳва тог'и киради. Шаҳарнинг тог'ли табиатини саёҳатчиларга ко'рсатиш учун диққатга сазовор жойлар ишлаб чиқилган.Шаҳарда 50 дан ортиқ турли тиббиёт марказлари, жумладан, ог'из бо'шлиг'и касалликларини даволовчи шифохоналар ва туг'руқхоналар мавжуд[8].

Иқтисодиёти

1945-йилдан бошлаб шаҳарда ишлаб чиқариш саноати жадал ривожланди.

Канггеда тоғ-кон саноати мавжуд бо'либ,мис, рух рудалари, кўмир ва графит ишлаб чиқариш заводлари мавжуд.

Канггеда Чаганг провинсияси ва Шимолий Кореядаги асосий ёг'очни қайта ишлаш заводларидан бири жойлашган. Шаҳарда қурилиш, электротехника ва енгил машиналар ишлаб чиқариш билан бир қаторда турли енгил саноат тармоқлари мавжуд.Шаҳарда ишлаб чиқарилаётган ва экспорт қилинадиган қаламлар “миллий аҳамиятга эга. Шунингдек шаҳарда деҳқончилик, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирилади[9].


Электр энергияси саноати

Шаҳар бир нечта дарёлар яқинида жойлашганлиги сабабли кўплаб ГЕСларга эга. Улар орасидан биринчи ГЕС Кангге шаҳридан 3,5 км шимолда жойлашган бо'либ,у Ҳунгжу ёшлар электр стансияси №1 деб аталади[10]. Шунингдек, Пукчон дарёсида бир қатор то'ртта кичик гидроэлектростанциялар ҳам мавжуд[11].

Кангге ёг'очни қайта ишлаш заводи

Кангге ёг'очни қайта ишлаш заводи- Кангге шаҳрида жойлашган кичик завод. Фаолият бошида у қо'л меҳнати эвазига фақат икки турдаги мебеллар (овқатланиш столлари ва стерилланган таёқчалар) ишлаб чиқарган. Вақт о'тиши билан у ҳар томонлама модернизация қилинган мебел ишлаб чиқарувчи заводга айланиб, ишлаб чиқаришда юзлаб,о'нлаб замонавий жиҳозлар орқали ёг'оч буюмлар ишлаб чиқарган.

Амалдаги машиналар орасида уч ва то'рт автоматик роботлар, силлиқлаш машиналари, бирлаштирувчи машиналар ва арралар мавжуд.

Айни пайтда, завод ёг'очга ишлов бериш жараёнининг муҳим қисми бо'лган қуритиш ишини модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Техник инновацияларни амалга ошириш (масалан, қозон билан қуритиш жараёни, қуритиш печларини алмаштириш ва ко'мирдан ёқилг'и сифатида фойдаланиш) завод ишлаб чиқариш маҳсулдорлигини оширди ва ишчи кучини қисқартирди[12].


Но26 Бош заводи

26-сонли завод Кореядаги энг йирик ер ости ҳарбий иншоотидир. Завод Ливия, Сурия, Эрон, Ироқ ва Мисрга экспорт қилинадиган о'қ-дориларни ишлаб чиқаради. Унда 20 000 дан ортиқ ишчи ишлайди ва йилига 126 000 миномёт о'қлари ва 1,76 миллион о'қ-дорилар ишлаб чиқариши мумкин. 1991-йил 30-ноябрда заводдаги кучли портлашдан оқибатида мингга яқин ишчи ҳалок бўлган.[13] Жанубий Корея манбалари воқеадан омон қолганларнинг да'воларига асосланиб, қурбонлар сонини олти баравар ёки ундан ко'п деб ҳисоблайди.[14]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „북한지역정보넷“. www.cйбернк.нет. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  2. ↑ Баррос, Андреw анд Мартин Тҳомас (2018) Тҳе Cивилианизатион оф Wар
  3. ↑ Сонг, Wожун анд Жосепҳ Wригҳт (2018) "Тҳе Нортҳ Кореан Аутоcраcй ин Cомпаративе Перспеcтиве" Жоурнал оф Эаст Асиан Студиэс 20:2
  4. ↑ „북한지역정보넷“. www.cйбернк.нет. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  5. ↑ „북한지역정보넷“. www.cйбернк.нет. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  6. ↑ „Кангге“. транспҳото.орг. Қаралди: 2020-йил 16-октябр.
  7. ↑ „강계방송“. Энcйcлопедиа оф Кореан Cултуре. Қаралди: 2021-йил 2-феврал.
  8. ↑ „북한지역정보넷“. www.cйбернк.нет. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  9. ↑ „북한지역정보넷“. www.cйбернк.нет. Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  10. ↑ „Нортҳ Кореа’с Ҳйдроэлеcтриc Поwер – Парт ИИ | 38 Нортҳ: Информед Аналйсис оф Нортҳ Кореа“ (эн). 38 Нортҳ (2019-йил 29-август). Қаралди: 2021-йил 17-сентябр.
  11. ↑ „《조선의 오늘》“. дпрктодай.cом. Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  12. ↑ „[탐방 목재가구공장“]. 통일신문.[сайт ишламайди]
  13. ↑ „Тҳе Кангге эхплосион: а ман-маде дисастер ин Нортҳ Кореа - Нортҳ Кореа Неwс“. НК Неwс (2018-йил 12-январ).
  14. ↑ „Ремемберинг тҳе Кангге Траcтор Фаcторй инcидент оф 1991“. ДаилйНК.cом / Унифиcатион Медиа Гроуп (2020-йил 13-феврал).