Kangwon milliy universiteti
Кангwон Миллий Университети (КНУ) – Жанубий Кореянинг Гангwон шаҳридаги ўнта етакчи давлат университетларидан бири ҳисобланади. Дастлаб 1947-йилда Чунчеон шаҳрида Чунчеон қишлоқ хўжалиги коллежи сифатида ташкил этилган бўлиб, 1978-йилда кенг қамровли университетга айланди. Ҳозирда КНУ таркибига 93 та кафедра ва 5 та аспирантурага эга 19 та коллеж киради
корейсча: 강원대학교 | |
| Тури | давлат |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 14-июн, 1947-йил |
| Ректори | Др. Ҳеон Ёунг Ким |
| Факултетлар | 964 та |
| Талабалари | 38,264 |
| Бакалавриат | 34,335 |
| Манзили |
Чунчео,Гангwон Соутҳ Кореа |
| Веб-сайти | кангwон.аc.кр/энглиш |
Тарихи
Дастлаб қишлоқ хўжалиги коллежи сифатида ташкил этилган Кангwон миллий университети бугунги академик соҳаларнинг барча спектрини қамраб олади. КНУ таркибига 1997-йилда тиббиёт дастури ва 2000-йилда университет касалхонаси қўшилиб, кенгайтирилди.2002-йилда университет аспирантураларида „Суд ишлари олий мактаби“ деб номланган юридик мактаб ташкил этилган бўлиб, „Корея ҳуқуқтизимини ислоҳ қилиш“нинг дастлабки босқичи учун намуна сифатида очилган Жанубий Кореядаги ягона лаборатория мактабидир. 2006-йилда КНУ Самчеок университети билан бирлашди ва КНУнинг мавжуд коллежларига ветеринария тиббиёти ва ахборот технологиялари коллежлари қўшилди.2009-йил 2-мартдан бошлаб КНУ Корея ҳукумати томонидан расман тасдиқланган университет сифатида профессионал юридик мактабни бошқаради[1].
Қабул
Ҳозирги вақтда,КНУ бакалавриат ва магистратура босқичида 20 000 дан ортиқ талабаларни қабул қилади. Жанубий Кореянинг кўплаб университетлари сингари, КНУ ўқув жадвали ҳам семестр тизимига асосланади: баҳорги семестр ҳар йили март ойининг биринчи ҳафтасидан бошланади ва кузги семестр, одатда, август ойининг тўртинчи ҳафтасида бошланади.
Тўлов миқдори
Бакалавр (бир семестр учун):
| Бўлим | Контракт миқдори (2012) |
|---|---|
| Гуманитар ва ижтимоий фанлар | 1,719(УСД) / 1,913,000(КРW) |
| Натурал Сcиэнcес И | 2,074(УСД) / 2,309,000(КРW) |
| Табиий фанлар ИИ | 1,905(УСД) / 2,121,000(КРW) |
| Муҳандислик | 2,183(УСД) / 2,430,000(КРW) |
| Спорт | 2,182(УСД) / 2,429,000(КРW) |
| Санъат | 2,266(УСД) / 2,523,000(КРW) |
Университет ҳаёти
Ҳар йили май ойида Кангwон миллий университети талабалари уюшмаси томонидан клублар, машҳур кўнгилочар тадбирлар ва бошқа томошалардан иборат бўлган Даэ Донгже шаҳрида университетнинг асосий тадбириди ўтказилади.
Манбалар
- ↑ Кореан Лаw Счоол Лист Анноунcед, Кореан Лаw Блог, Жануарй 31, 2008