Kanifol
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Канифол (Кичик Осиёдаги Колофон ш. номидан олинган) — игнабаргли дарахтларнинг қаттиқ смоласимон таркибий қисми. Мўрт, шишасимон, оч сариқ рангдан тўқ жигарранггача бўлган шаффоф смола. Суюқланиш температураси 100—140°, қайнаш температураси 250°, юмшаш температураси 40—75°, кристалланиш температураси 95-110°, зичлиги 1,07—1,09 г/см3. Таркибида 60—92% смоласимон кислоталар (асосан, абиетин кислота), 0,5— 12% тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар, 8—20% нейтрал моддалар (сесквидиватритерпеноидлар) бўлади. Минерал ва органик асослар таъсирида тузлар (канифол совун), мас, C|9Ҳ2,CООНа ҳосил қилади. Спиртлар билан (кўп атомлилари билан осонроқ) канифол эфирларини беради. К.ни металларнинг оксидлари (ЗнО,CаО, А12О3, ВаО ва б.) билан қўшиб қиздирилса, сиккатив сифатида қўлланадиган резинатлар ҳосил бўлади. Кислород таъсирида осон оксидланади. К. синтетик каучук, латекс, битум эмулсиялари и.ч.да эмулгатор, елим компоненти, совун и.ч.да ёғларга қўшимча (10% гача) сифатида қўлланади. Калсийли, рухли, алюминийли, марганецли ва кобалтли тузлари — сиккативлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |