Аҳмедова Шаҳризода Фарҳодовна 1985-йилда 28-апрел Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус. Хонанданинг оиласи катта: ота-онаси, акаси, иккита опаси ҳамда ота-онасининг эрка ва кенжа фарзанди Шаҳризода (Каниза). Шаҳризода 1992-йилда Қўқон шаҳридаги 21-ўрта мактабининг 1-синфига ўқишга бориб, 2001-йилда шу мактабнинг 9-синфини тамомлаган. 2001-йилда Тошкент шаҳридаги „Бенков“ номидаги Ўзбекистон Республикаси рассомчилик коллежининг Миллий либослар дизайни факултетига ўқишга кириб 2004-йилда дизайнерлик дипломини қўлга киритди. Ўқишни тугатгач мусиқага қизиқишни бошлаган ва 2006-йилдан буён яккахон тарзда ўз ижодини бошлаган. Бобоси — Ўзбекистон халқ артисти Муроджон Аҳмедовни турмуш ўртоғи, яъни бувиси Канизахонни исмларини ўзига тахаллус қилиб олган.

28-апрел кунида ушбу кунда гўзал ва латофатли, лобар қиз Каниза дунёга келган. Канизанинг асл исми Аҳмедова Шаҳризодадир. 2008-йил чин маънода хонанда Каниза учун ҳам жуда омадли келди деб тўла ишонч билан айта оламиз. Каниза томонидан яратилган бир неча хит қўшиқлар халқимиз орасида оммалашди. Шунингдек Каниза „Ниҳол“ мукофоти совриндори ва Отабек Муталхўжаевнинг бир нечта клипларида суратга тушди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ундан ташқари хонанда Каниза ўзини кино оламида ҳам синаб кўрди. Мухлислари унинг бу икки тарафлама қобилиятига юксак баҳо беришди. Беқиёс ҳуснга бой бўлган ушбу хонандага ҳам ўзимизнинг илиқ тилакларимизни тилаймиз.

Отаси — Аҳмедов Фарҳод Мураталиевич 1948-йилда Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ҳозирги кунда ҳусусий тадбиркорлик билан шуғулланади.

Онаси — Ҳакимова Ҳафизахон 1953-йилда Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ҳозирги кунда Қўқон шаҳридаги „Ҳафиза“ маъсулияти чекланган жамиятининг директори лавозимида фаолият юритади.

Санъат йўлидаги фаолиятини 2006-йилда „Жанона“ гуруҳидан бошлаган. 2007-йилдан ҳозирги кунга қадар бобоси Муроджон Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи, яъни бувиси Канизахоннинг исмларини ўзига таҳаллус қилиб яккахон тарзда ўз ижодини давом эттириб келмоқда.

Каниза — форсча исм бўлиб, жасур, довюрак, шаддод қиз маъносини англатади.

2007-йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар ижодиёт уйининг бошланғич гуруҳ раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. 2009-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёш истеъдодлар учун таъсис этилган „Ниҳол“ мукофоти билан тақдирланди. Бундан ташқари ўзини актриса сифати синаб, „Сеҳрли узук“ мусиқий филмида Фарангиз исмли қизни ролини ижро этган[1]. шаҳризодауз@яҳоо.cом

Филмография

Филмлар

Йил Филм номи Рол
2007 Сеҳрли узук Фарангиз
2014 Ёлғон дунё
2015 Танловга йўл ёхуд болажонлар ваъдаси Каниза
2016 Шарофатхоннинг келинлари ёхуд наврўз муборак Каниза
2017 Қайтар дунё
Телевидение
Йил Сериал номи Рол Изоҳ
2017 Қизларим қирмизларим

Клиплар

Йил Қўшиқчи Ашула Рол
2007 Отабек Муталхўжаев „Ноз-ноз“ Каниза
2007 Отабек Муталхўжаев „Хазон“ Каниза
2008 Отабек Муталхўжаев „Нетайин“ Каниза
2015 Отабек Муталхўжаев „Юлдуз“
2015 Отабек Муталхўжаев „Қалей–қалей“ Каниза

Клиплари

  • Ҳожи ака
  • Сен 2007
  • Кетаман
  • Ҳийлаларим
  • Меҳрибоним 2009
  • Гўзал
  • Лилла (Луиза Расулова билан)
  • Ўйламанг
  • Ҳаммаси
  • Жоним сен
  • Олиб кетгин
  • Оқ ва қора (реж. Иcе ТИМ)
  • Ваъда бергин (Достон Убайдуллаев билан) (2010)
  • Фарзанд ноласи 2016 (реж. Бекзод Ғуломов)
  • Малина 2017 (реж. Алишер Узоқов)

Қўшиқлари

  • Яна
  • Севганингман
  • Журналистлар (Гитара)
  • Журналистлар
  • Топ-топ
  • Айлонаман
  • Кўргим келар (Насиба Абдуллаева билан)
  • Ай-яй-яй
  • Ойижон
  • Жоним сен
  • Люби меня
  • Ҳис эт (ремих)
  • Ҳис эт
  • Ваъда бергин (Достон Убайдуллаев билан)
  • Меҳрибоним
  • Олиб кетгин
  • Бебаҳоман
  • Дунё
  • Ёнаман
  • Хотира
  • Ёр-ёр
  • Шақиллама 2
  • Мани ёрим
  • Ҳаммасигаям

Манбалар