Kannibalizm

Каннибализм (франсузчада cаннибале, испанчада cанибал) — биологияда ҳайвонларнинг озуқа етишмовчилиги натижасида ўз туридагиларни ейиши. Масалан, бо'рилар туғган болаларини, баъзи қўнғизлар эса туҳумларини. Эволюция жараёни натижасида келиб чиқган доимий каннибализм ҳам мавжуд (қорақуртлар ва бешиктербатарларнинг урғочилари, уларни уруғлаган эркакларини ейиши).
Каннибализм (франс. cаннибале — одамхўр) — одам гўштини одам ейиши. Тош даврининг энг қадимги босқичида яшаган ибтидоий одамларга хос. Кейинчалик озиқ-овқат ресурслари кўпайгач, очарчилик вақтларидагина камдан-кам учрайдиган ҳодиса сифатида сақланган. Бироқ диний каннибализм одамлар орасида анча вақт сақланиб қолиб, одамлар ўлдирилган душманлар, ўлган қариндошлар жасадларининг турли қисмларини ейишган; бу ҳодиса одамлар ўликнинг куч-қуввати ва бошқа хусусиятлари унинг гўштини еган одамга ўтади деган қарашлар натижасида келиб чиққан[1].
Биологияда „одамхўр“ ва „каннибал“ тушунчалари бир хил маънони англатмайди. Бунда каннибал деб ўз турига мансуб ҳайвонларни ейдиган ҳайвонларга, одамхўр деб эса одам ейдиган йиртқичларга айтилади.
Номининг келиб чиқиши
Каннибал сўзи каниба сўзидан келиб чиққан бўлиб, Багама оролларининг аҳолиси Христофор Колумбни одамхўр маъносида Каниба дер эдилар. Геррерга кўра эса „cанибал“ сўзи „жасур“ маъносини англатади.