Kanop

Каноп (Ҳибисcус cаннабинус) — ғўзадошлар оиласига мансуб луб толали бир йиллик ўсимлик, толаси учун экиладиган экин. К. ёввойи ҳолда Жанубий Африкада ва Марказий Ҳиндистонда учрайди. Ватани — Ҳиндистон. Эрон, Хитой, Ява ва Суматра оролларида, Африка, Америка (АҚСҲ, Бразилия, Куба), Россиянинг жанубда экилади. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 30-й.ларидан бошлаб экилади (1925-йилда Сирдарё вилоятида тадқиқот мақсадларида 275 га майдонга экилган, ҳосилдорлик 3 с/га ни ташкил қилган). К.нинг ўқ илдизи тупроққа 1,5–2 м чуқурликка кириб боради. Суғориладиган ерларда илдизнинг асосий қисми 30—50 см чуқурликда таралади. Пояси тик ўсади, ранги яшил, тукли. Бўйи 1,5—3,5 м гача, учки томони шохланади. Барглари йирик, барг бандлари узун. Гуллари йирик, оч сариқ (деярли оқ) қисқа бандли (5–7 мм), барг қўлтиғида жойлашади. Меваси 5 уяли тухумсимон кўсакча, уз. 2,5 см, эни 1—2 см, ҳар бир уяда 2—3 та уруғи бор. Уруғи 3 қиррали, тўқ кулранг. 1000 тасининг вазни 18—24 г, уз. 3–5 мм, эни 2,5–4 мм. К. намга, ҳароратга ва ёруғликка талабчан. Ўсиш даври 124—145 кун. К. уруғи таркибида 18—20% техника мойи бор. Мойи лок-бўёқ саноатида, совун тайёрлашда ишлатилади. Куруқ поясидан 16—20% тўқишга яроқли тола олинади (қаранг Каноп толаси).
К. алмашлаб экишда кузги буғдой, дуккакли дон, бедадан кейин экилади. Экишдан аввал ер кузда 28—30 см чуқурликда шудгор қилинади. 50х10—12 см схемада, уруғ олиш учун қатор ораси 60 см қилиб якка қаторлаб экилади. Поя олиш учун 30—35 га кг/га уруғ сарфланади (яганалангандан сўнг кўчат қалинлиги 160—180 минг туп/га). Уруғ олиш учун 10–12 кг/га уруғлик сарфланади. Уруғ 4—6 см чуқурликка кўмилади. Экинни парвариш қилиш, қатқалоққа қарши кураш, қатор ораларини ишлаш, озиқлантириш ва суғоришдан иборат. Вегетация даврида 4—5 марта култивация қилинади, 2 марта озиқлантирилади. К. сувга талабчан. Ер ости сувлари 1,0— 1,5 пастда жойлашган ўтлоқи-ботқоқи тупроқларда 5—7 марта, ер ости сувлари чуқур жойлашган тупрокларда 8— 10 марта суғорилади1. Суғориш нормаси 800-1000 м3/га.
К. ўртача 1 га ердан 100—120 с кўк поя ва 4—5 с уруғ беради. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида юқори агротехникани қўллаб 150—180 с/га кўк поя ва 8—9 с уруғ олиш мумкин.
Навлари: Ўзбекистонда "Ўзбекистон-3876", "Ўзбекистон-2142", "Кубан-338" навлари экилади.
Зараркунандалари: тунламлар, лавлаги қандаласи, битлар, трипслар ваб. Касалликлари: поянинг кулранг чириши, алтернариозлар.
Ҳапима Отабоева.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |