Kanop tolasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каноп толаси — каноп ўсимлиги поясидан олинадиган узун тола. Ингичка, майин ва пишиқ, нам тортиш хусусияти (гигроскопиклиги) юқори бўлади. К. т. олиш учун каноп ўсимлигининг пояси ўрилганидан сўнг даланинг ўзида махсус машинада бошоқлари, уругларидан тозаланади. Тозаланган поялар боғ-боғ қилиниб, каноп заводларида махсус эритмали сув тўлдирилган ҳовуз ёки сув ҳавзаларида ивитилади. Сўнгра тола ажратиш машинасида пўстлоқдан толалар ажратиб олинади ва меъёрига етгунча қуритилади. Каноп ўсимлиги Ўзбекистонда ҳам экилгани учун К. т. маҳаллий материал ҳисобланади. Ундан, асосан, қоплик газлама, ўров материаллари, брезент, каноп ип (арқон) олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |