Кановиз, канаус (форс.) — шойи мато тури; соф ипакдан тўқилган. К. матоси бир неча ҳунармандлар иштирокида тайёрланади. Ипак ипга чизмакаш гулларни абрбанди усулида чизиб беради, тўқувчи бўялган ипдан мато тўқийди. Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Наманган ва б. шаҳарларда хонатлас, шойи қаторида К. ҳам ишлаб чиқарилган, кенг тарқалган ва қадрланган. Бухорода шоҳи номи билан ҳам аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил