Канпур — Ҳиндистоннинг шимолий қисмидаги шаҳар. Уттар-Прадеш штатида, Ганг дарёси соҳилида. Аҳолиси 2 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг Ганг водийсидаги йирик саноат ва савдо маркази. Саноатининг етакчи тармоқлари — тўқимачилик (жун ва ип газлама) ва кўн поябзал. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Металлсозлик, аниқ ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, авиасозлик, радиоэлектроника, кимё саноати, трикотаж ва озиқ-овқат корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Университет, Марказий тўқимачилик, Технология институтлари бор. Шаҳарга ХВИИИ асрда асос солинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил