Kanserogen moddalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кансероген моддалар (лотинча cанcер — рак ва генес — келтириб чиқармоқ), кансерогенлар, онкогенн моддалар — маълум шароитда организмга таъсир қилганда рак ва б. ўсмалар пайдо қилувчи кимёвий моддалар. 500 га яқин хили маълум. Полициклик углеводородлар, азобўёқлар, ароматик аминлар, нитрозаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар, токсинлар ва б. К. м.га киради. Уларнинг кўпчилиги мутагенлар ва иммунодепрессантлардир. К. м. одам ва ҳайвон организмига ташқаридан кириши (экзоген К.м.) ёки организмнинг ўзида кансероген бўлмаган моддалардан пайдо бўлиши (эндоген К.м.) мумкин. Баъзи эндоген маҳсулотлар (стероид гормонлар, триптофан метаболитлар ва б.) кўп тўпланса ёки си-фати ўзгарса, улар ҳам К. м. хоссасига эга бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |