Кантхо — Ветнамнинг жан. қисмидаги шаҳар. Меконг дарёси делтасидаги порт. Хаузянг провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 216 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Шоличилик раёнининг маркази. Шоли окланади, кокос мойи ишлаб чиқарилади; совунгарлик, тамаки корхоналари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил