Kaolinit
Каолинит — қат-қатли силикатлар кенжа синфига мансуб минерал, кимёвий таркиби Ал4[Си4Ол()](ОҲ)8. Гилларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. К.нинг политипли модификацияларидан диккит ва накрит маълум. Моноклин сингонияли, олти қиррали кристаллчалар шаклида. Қаттиклиги 1 — 1,5; зичлиги 2,5—2,7 г/см3, кучли гигроскопик. Соф хрлда ранги оқ, қўшимчалари бўлса сарғиш, баъзан қизил, қора ва оч-яшил рангда ҳам бўлади. К. кенг тарқалган иккиламчи минерал. Нураш жараёни маҳсули. Турли чўкинди тоғ жинслари таркибида мавжуд. Ҳ2С04fl а қайнатилганда эрийди. Қуруқ К. сувни тез шимади ва ёпишқоқ гил ҳосил қилади. К., асосан, каолинланиш натижасида ҳосил бўлади, Ўзбекистонда кенг тарқалган. Чинни ва фаянс, керамика, резина саноатида, қурилишда, қоғоз и.ч.да (тўлдирувчи ва қопловчи) ишлатилади. К.дан алюминий ҳам олиш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |