Капан (1938 йилдан, 1990 й.гача Кафан) — Арманистондаги шаҳар. Зангезур тоғи ён бағрида жойлашган. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 42,4 минг киши (1990-йиллар ўрталари); Арманистон кон-руда саноатининг маркази. Капан атрофида мис рудаси қазиб олинади. Шаҳарда мис-руда комбинати, ёруғлик техникаси ишлаб чиқариш заводи, трикотаж, мебел фабрикалари, озиқовқат саноати корхоналари, ўлкашунослик музейи, театр бор. Туризм ривожланмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил