Kapcha ilonlar
Капча илонлар, кобралар — аспидсимонлар оиласига мансуб илонларнинг бир гуруҳи. Сув капча илонлари., бўйинбоғли капча илонлар, дарахт капча илонлар, қирол капча илонлар, қалқонли клапча илонлар, асл капча илонлар каби уруғларга ажратилади. Асл капча илонларнинг 6 тури Африка ва Осиёда тарқалган. Ҳинд капча илонлар, яъни кўзойнакли капча илонлар Шарқий Осиё (жумладан, Ҳиндистон) жанубийда тарқалган. Ўрта Осиё капча илонлар асл капча илонларга киради. Асосан, умуртқали қайвонлар, жумладан, илонлар билан озиқланади. Урғочиси 8–12 та тухум қўйиб, уларни қўриқлайди. Капча илонлар хавф туғилганида танасининг олд қисмини ердан даст кўтаради; бир неча қовурғаларини икки ёнга ёйиб, бўйнининг бошидан кейинги қисмини кичик белкурак (капча)га ўхшаш кенгайтиради. Айрим капча илонлар душманига заҳар отади, юқори жағида 2 та заҳар тиши бор, заҳари одам учун ҳалокатли. Ўрта Осиё Капча илонлар Ўзбекистон ва Халқаро Қизил китобга киритилган. Капча илонлар серпентарийларда боқилади. Капча илонлар заҳари нейротоксик хоссага эга бўлиб, тиббиётда фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |