Kapillyar hodisalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Капилляр ҳодисалар – бирбирига аралашмайдиган жисмлар (мас, қаттиқ жисм билан суюқлик)нинг тегишиб турган чегара сиртида молекуляр кучлар таъсирида юзага келадиган физик ҳодисалар. Масалан, суюқлик билан идишнинг ўзаро таъсирида суюқлик сирти ботиқ ёки қавариқ шаклни олади. Жумладан, капилляр (ингичка) найдаги ҳўллайдиган суюқлик сирти ботиқ, ҳўлламайдиган суюклик сирти қавариқ бўлади. Суюқлик сиртининг эгриланиши туфайли ҳосил бўладиган капилляр босим натижасида идиш (мас, капилляр най)даги суюқлик маълум баландлик ҳ га кўтарилади ёки пасаяди. Бунда -£- = пгҳ формула ўринли. о —суюқликнинг сирт таранглик коэффициента, р — суюқлик зичлиги, г — эркин тушиш тезланиши. Баландлик ҳ ни аниқлаш учун суюқлик сиртининг эгрилик радиусини капилляр радиуси г га алмаштирилади:бунда: г — капилляр радиуси, 9 — чегаравий бурчак, демак, ҳ=2а/прг. Суюқликнинг сирт таранглик коэффициента қанча катта, капилляр найнинг радиуси билан суюқлик зичлиги қанча кичик бўлса, капилляр найда суюқлик шунча баланд кўтарилади. К. ҳ. табиатда, кундалик турмушда, техникада катта рол ўйнайди. Ўсимликларнинг озиқланиши, организмда моддалар алмашинуви, тупроқ ва ер ости сувларининг кўчиши, ғовак моддаларнинг сув шимиши, техникада кенг татбиқ қилинадиган флотация (мас, фойдали қазилмаларни бойитиш) жараёни К. ҳ.га боғлиқ.
К.ҳ.ни биринчи бўлиб Леонардо да Винчи (ХВИ аср), сўнгра Б. Паскал (ХВИИ аср) ва Ж. Жюрен (ХВИИИ аср) капилляр найчалар билан тажрибалар ўтказаетганда кашф этишган. К. ҳ. назариясини Т. Юнг (1805), П.Лаплас (1806), Ж. У. Гиббс (1875) ва И. С. Громека (1879, 1886) илмий ишларида ривожлантирганлар.
Адабиёт
- Адам Н. К., Физика и химия поверхностей, пер. с анг ., М., 1947; Громека И. С, Собр. соч., М., 1952; Фишер И. 3., Статистическая теория жидкостей, М., 1961; С иву хин Д. В., Обший курс физики, т. 2, М., 1975.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |