инглизча: Cапилларй

Капиллярлар (лотинча: cапилларис — тола, қил), қил томирлар — одам ва ҳайвонларнинг барча тўқималари таркибидаги энг майда (нозик) қон томирлар. Қон артериядан артериолага, Капиллярлар олди томирлари (прокапилляр)га, сўнгра Капиллярларга ўтади. Капиллярлар узунлиги 0,5 мм бўлади, девор бўшликлари орқали ҳаво ва моддалар алмашинуви рўй беради. Капиллярларнинг бошланиш қисми артерияга, кейинги қисми эса венага тааллуқлидир. Қон Капиллярлардан посткапиллярларга, ундан венулага ўтиб, сўнгра вена томири бўйлаб давом этади. Натижада қон айланиш доираси вужудга келади. Лимфа Капиллярлари (қон Капиллярларидан ўта нозиклиги билан фарқ қилади) бирбирига қўшилиб, лимфа томирларини ҳосил қилади, улар тўқималардан лимфа суюқлигини шимиб, лимфа йўлига ўтиб, охири венага қуйилади, организмдаги ёт зарралар ва касаллик қўзғатувчи бактерияларнинг лимфа тугунлари орқали зарарсизланишига ёрдам беради.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил