Kapitalizm

Дворянлар(яъни Қирол ҳисобида) — „Биз сизларни бошқарамиз“
Руҳонийлар — „Биз сизларни аҳмоқ қиламиз“
Армия — „Биз сизларни отамиз“
Буржуазия — „Биз сизлар учун борамиз“
Ишчилар ва Деҳқонлар — „Биз ҳамма учун ишлаймиз“, „Биз ҳаммани боқамиз“
Капитализм — хусусий мулк, бозор иқтисодиёти ва демократик интилишларга асосланган жамият тури. Ижтимоий тафаккурнинг турли оқимларида капитализм — эркин тадбиркорлик тизими, индустриал жамият тараққиётининг босқичи, капитализмнинг ҳозирги даври эса — „аралаш иқтисодиёт“, „постиндустриал жамият“, „ахборот жамияти“ ва бошқалар сифатида таърифланади. Марксизмда капитализм — ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликка ва ёлланма меҳнатнинг капитал томонидан эксплуатация қилинишига асосланган ижтимоий-иқтисодий формация, деб талқин этилади.
Келиб чиқиши
ХИВ—ХВ асрларда Италия (савдо) ва Голландия (мануфактура) шаҳарларида юзага келиб, ХВИ асрдан бошлаб Европада дастлабки сармоя (капитал) жамғариш деб аталмиш жараён натижасида қарор топди. Саноат соҳасидаги кескин ўзгаришлар самараси ўлароқ йирик, машиналашган ишлаб чиқариш ташкил топган эди. Капитализм шароитида бозор рақобати механизми (қаранг рақобат) тадбиркорни фойда олиш учун сармояни доимо кўпайтириб бориш ва ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга ундайди. Бу эса ишлаб чиқарувчи кучлар, фан ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланишига имкон беради. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошида Ғарбдаги ривожланган мамлакатларда йирик саноат ва банк корпорациялари ташкил топади, молия капитали муҳим аҳамият касб эта бошлайди, бозор рақобатига иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш механизми ҳам қўшилади. Барқарор ижтимоий тизим таркиб топади, унда йирик мулкдорлар ва ёлланма меҳнат билан машғул ходимлар қаторида ўрта мулкдорлар синфи ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Капитализмнинг ҳозирги шаклларига қисқа муддатли (даврийликка ва инфлясияга қарши) ва узоқ муддатли (макроиқтисодиёт) давлат бошқариб туриши киради. Бу бевосита (қонунлар ва маъмурий ҳужжатлар орқали) ва билвосита (солиқлар, давлат бюджети ҳаражатлари, амортизация сиёсати орқали) бошқариш шаклларида амалга оширилади. Бундан ташқари, индикатив, тавсия бериш тусидаги тармоқ ва минтақавий дастурлар (режалар) ҳам капитализмнинг ҳозирги шаклига киради. Кўпгина мамлакатларда аста-секин қарор топган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ҳамда парламент демократияси ХХ асрнинг 2-ярмида аҳоли турмуш даражаси ва маданиятининг юксалишини, ижтимоий зиддиятларнинг юмшашини ҳамда уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилишини таъминлади. Хўжалик ҳаёти байналмилаллашув даражасининг ўсиши, транснационал (давлатлараро) корпорацияларнинг кучайиши билан минтақавий ва жаҳон иқтисодий интеграцияси, иқтисодиётни давлатлараро бошқариб туриш ривожланмоқда. Бу ҳол иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи каби махсус ташкилотлар пайдо бўлишида ўз ифодасини топди.[1]
Капитализм — ишлаб чиқариш воситалари хусусийлаштирилган ва даромад учун ишлайдиган ҳамда нарх-навони бозор иқтисодиёти белгилайдиган иқтисодий тизимдир. Дунёда ҳозир тўлиқ капиталистик иқтисодиётли тизим йўқ, барча мавжуд тизимлар аралашдир; лекин кўп тизимларда бозор иқтисодиёти асосий рол ўйнаганлиги учун, капитализм атамасини уларга нисбатан қўллашади.
Капитализм тарихи
Капиталистик давлатлар — тарих майдонида буржуазия инқилоблари натижасида феодал тузуми ўрнида пайдо бўлди. Буржуа инқилобларининг об’эктив ва суб’эктив шарт-шароитлари феодал жамият негизи асосида яратилди. Капитализм ХВИ асрда феодал тузумнинг емирилиши натижасида вужудга келди. Капиталистик тузум табиати ва унинг ривожланиши капитал билан боғлиқдир. Капиталистик тузумнинг иқтисодий асоси ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат қуролларига хусусий мулк сифатида эга бўлиш ва шу асосида хусусий тадбиркорлик тизимини шакллантириш ҳисобланади. Капиталистик давлатларда хусусий мулк муқаддас ва дахлсиз деб эълон қилинади. Капиталистик давлатларда хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва уни қўриқлаш учун барча конституциявий ва жорий қонунлар хизмат қилади. Биз буни ҳозирги ғарб мамлакатларида мавжуд барча қонунларда кўришимиз мумкин. Масалан, ГФР нинг 1капиталистик давлатлар4капиталистик давлатлар йил 23 майида қабул қилинган Конституциясида хусусий мулк ва мерос ҳуқуқи кафолатланади деб ёзиб қўйилган. Капитал мулкнинг иқтисодий асосини ташкил этувчи „моддий“ белгиларга ғарб олимлари қуйидагиларни киритадилар: рақобатнинг мавжудлиги; техник ва технологик тараққиётга кўмаклашув; молиявий соҳадаги ихтисосликларнинг ривожланиши; қудратли миллий ва трансмиллий корпорацияларнинг ўсиб чиқиши; вақти-вақти билан депрессиялар (иқтисодий таназзул) пайдо бўлиши; хусусий сектор устидан ҳукуматнинг фақат қисман назорати; кучли ишчилар ташкилотларининг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши ва ҳоказо.
Капитализмда хусусий мулк иқтисодий эркинликнинг асоси бўлиб, у ўз навбатида, инсоннинг сиёсий, ижтимоий ва шахсий ҳуқуқ ва эркинликларининг пойдевори бўлиб хизмат қилади. У ёки бу шахс, гуруҳлар қўлида қанчалик кўп мулк тўпланса, уларнинг конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун катта имкониятлари мавжуд бўлади ва аксинча. Капиталистик давлатларжамият сиёсий тизимининг муҳим институтларидан бири бўлиб, унинг оммавий ҳокимиятга эгалик қилиши учун жуда яхши қуролланган армияси, полицияси, қамоқхона, разведка, контразведка каби ташкилотлари мавжуд бўлади. Уларсиз капиталистик давлатнинг ҳукмрон доиралари ҳеч қандай вазифани уддалай олмайдилар. капиталистик давлатлар ана шу куч орқали жамиятдаги ижтимоий муносабатларга иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ва ҳуқуқий таъсир ўтказиб, буржуа жамиятининг сиёсий тизимида этакчи ўринни эгаллайди. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан ишлаб чиқариш, моддий ва маънавий фаровонлик таъминланишида капиталистик давлат кучли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий куч сифатида майдонга чиқади. капиталистик давлатларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, ҳукмрон синф ва уларнинг ташкилотларида турли хил қарашлар ва манфаатларни илгари сураётган турли-туман фракцияларни бирлаштира олади.
Капиталистик давлатлар характерига кўра турли-туман, аммо ижтимоий моҳияти ва мазмунига кўра қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутади: а) ҳукмрон синф бўлган буржуазиянинг турли қатламларида мавжуд бўлган ички қарама-қаршиликларни бартараф этиш; б) буржуазия синфининг турли қатламларини маълум бир манфаатларини бир оқимга бирлаштириш; в) буржуазия ва бутун жамиятнинг умумий стратегик мақсад ва манфаатларини белгилаб олиш; г) давлатнинг қўли остида бўлган барча воситалардан фойдаланган ҳолда капиталистик иқтисодиётни узлуксиз ривожланишини таъминлаган ҳолда жамиятни сиёсий тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш ҳамда шу орқали расмий мафкурани сингдириш. Давлат ушбу вазифаларни ҳал этиш орқали турли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва мафкуравий функцияларни бажаради. Капиталистик давлатларпайдо бўлиши ва ривожланишининг муайян тарихий шарт-шароитларидан келиб чиқиб, турли хил бошқарув, давлат тузилиши ва сиёсий режим шаклларига эга бўлади (қаранг: Давлат шакли).
Капиталистик давлатларучун икки асосий бошқарув шакли мавжуд. Улар конституциявий монархия ва буржуа республика шакллари. Конституциявий монархия ўз навбатида икки турга парламентар ва дуалистик монархия шаклларига бўлинади. Буржуа республикалари ҳам парламентар ва президентлик бошқаруви шаклларига бўлинади. Давлат тузилиш шаклларига кўра капиталистик давлатларунитар, федератив ва конфедератив шаклларига бўлинади.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |