Капитан Келинг масжиди (малайча: Масжид Капитан Келинг) – ХИХ асрда ҳинд мусулмон савдогарлари томонидан Малайзиянинг Пенанг штати Жоржтаун шаҳрида қурилган масжид[1][2]. Бино Буcкингҳам (Лебуҳ Буcкингҳам) ва Питт кўчаларининг (Жалан Масжид Капитан Келинг) бурчагида жойлашган.

Масжид
Капитан Келинг масжиди
малайча: Масжид Капитан Келинг
Капитан Келинг масжиди
Мамлакат  Малайзия
Пенанг штати Жоржтаун шаҳри
Координаталар 5°25′00.0″Н 100°20′14.6″Э / 5.416667°Н 100.337389°Э / 5.416667; 100.337389
Йўналиши сунний
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Ислом ва мўғул меъморчилиги
Бинокорлик санаси 1801 йил

Тарихи

Масжид таниқли исломий тарихий марказ бўлиб, Жоржтаун ҳудудидаги Жаҳон мероси обектининг бир қисми ҳисобланади. Бино, шунингдек, шаҳарнинг Тамил мусулмон маҳалласи, Чулиас марказида жойлашган. Масжид ушбу ҳудуддаги 1800-йилларнинг бошидан бери ташкил этилган биринчи доимий мусулмон учун манзилгоҳ ҳисобланади[3]. Cаудер Моҳуддеэн Мериcан эса масжид асосчиси ва Чулиас раҳбари сифатида танилган. 1801-йилда ўша пайтда Пенанг губернатори бўлган сер Георге Леитҳ таниқли ҳинд мусулмонлари етакчиси Каудер Моҳуддеэнни Жанубий Ҳиндистоннинг „Келинг“ жамоаси капитанлигига тайинлаган. Масжид қуриш учун Малабар кўчасининг жануб томонидан (Чулия кўчаси) ер ажратилган. Cаудер Моҳуддеэн (тахминан 1759-йилда туғилган) Порто Новодан келган кема бригадири бўлиб, тамиллар уни Паринггипеттаи ва мусулмонлар эса Маҳмудбандар деб аташган. Шунингдек, у „Капитан Клинг“ номи билан ҳам машҳур бўлган[3].

„Келинг“ сўзи ҳинд миллатига мансуб кишилар учун малайча атама бўлиб, бугунги кунда ҳақоратли сўз деб ҳисобланилади, лекин масжид қурилган пайтда ушбу атама бундай аҳамиятга эга бўлмаган.

Таъмирлаш ишлари

1930-йилда амалга оширилган таъмирлаш ишларидан кейин Капитан Келинг масжиди ҳозирги кўринишга келтирилган, чунки бинонинг олдинги дизайни ўша пайтда амалий эмас деб топилган. Қурилиш ишлари давомида масжид қайта қурилмаган, фақатгина бино ҳудуди кенгайтирилган. Шунингдек, қурилиш ишлари давомида марказий намоз ўқиш зали баландлиги икки мартага кўтарилган, вентиляция тизими яхшиланиб, бинонинг ички қисмига табиий ёруғликнинг кўпроқ кириш имкони берилган. Бинонинг ташқи кўриниши сарғиш, ички қисми оқ рангда. Ички макон оқ мармар полдан иборат бўлиб, баланд шифтга эга. Исломда диний манзилгоҳларда инсон ва ҳайвон тасвирларини чизиш тақиқланганлиги сабабли бинонинг жабҳаси ва унинг ички қисми геометрик нақшлар билан безатилган.

Манбалар

  1. ↑ „Капитан Келинг Мосқуэ“. 2012-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-апрел.
  2. ↑ „Висит Пенанг“. 2013-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 Кҳоо Салма Насутион, Тҳе Чулиа ин Пенанг: Патронаге анд Плаcе-макинг ароунд тҳе Капитан Клинг Мосқуэ, 1786–1957. Пенанг: Ареcа Боокс, 2014. ИСБН 9789675719158

Ҳаволалар

Викиомборда „Капитан Келинг Мосқуэ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.