Kaponata
Капоната (италянча: сапоната, сиц. сапуната) Сицилиянинг анъанавий таоми, сабзавотлар (пиёз, помидор (ёки помидор қайласи), селдерей ва бошқалар билан зайтун ҳамда каперс қўшиб тайёрланадиган бақлажонли рагунинг бир тури[1].
Уни иссиқ ҳолатда мустақил таом, гарнир ёки яхна ҳолатда газак сифатида истеъмол қилиш мумкин.
Этимологияси
Таом номини Сицилиянинг баъзи ҳудудларида „олтин макрел“ деб аталадиган „cапоне“ сўзидан олинган дейишади. Ушбу версия тарафдорлари капоната дастлабда ширин ва нордон қайлали, балиқдан тайёрланган таом бўлгани, кейинчалик тежамкорлик қилиш мақсадида макрел ўрнига бақлажон ишлатила бошлаганини айтишади.
Бошқа бир версияга кўра, ушбу сўз лотинча „cаупона“ — трактир сўзидан келиб чиққан[2].
Таркибий маҳсулотлар
Капонатанинг асосий таркибий маҳсулотлари қовурилган бақлажон, тозаланган помидор ёки помидор қайласи, пиёз, селдерей, зайтун мойи, тузланган зайтун ва каперс ҳисобланади. Таомга ширин ва нордон таъм бериш учун узум сиркаси ва шакар ёки асалдан фойдаланилади.
Сицилияда капонатанинг бошқа турдаги таркибий маҳсулотлар — ширин қалампир, бодринг, картошка, қарағай ёнғоғи ёки бодом қўшиб пишириладиган бошқа турлари ҳам мавжуд.
Муаллифлик рецептлари
Кўплаб машҳур ошпазлар, жумладан Гордон Рамзи[3] ва Жейми Оливерлар[4] капонатанинг муаллифлик рецептларини ўз китобларида келтириб ўтишган.
Тайёрланиши
Бақлажонлар кесиб чиқилади ва бошқа маҳсулотлардан алоҳида ҳолатда кўпроқ миқдордаги ўсимлик ёғида (деярли фритюрда) товага солиб тилларанг тусга киргунга қовурилади. Шундан кейин саримсоқ, пиёз ва селдерей қовуриб олинади. Сабзавотлар ичига помидорли қайла (масалан, пуммарола), зайтун, каперс (куртаклари) ва помидор, шунингдек, рецептга кўра, ёнғоқлар қўшилади. Това ичига аввалроқ қовуриб олинган бақлажонлар, туз, шакар ва оқ узум сиркаси қўшилади. Таомни столга тортишдан аввал устидан кўкатлар сепилади; баъзи рецептларда пишириш жараёнининг охирги босқичида товага райҳон солинади[5].
Адабиётлар
- Эуфемиа Аццолина Пупелла.. Сицилийская кухня. Бонечи, 2009.
Манбалар
- ↑ Соломоник, Татьяна. Европейская шкатулка. ОЛМА Медиа Групп, 2006.
- ↑ Айвазян, Ю.. Моя итальянская кухня для бедных. Стрелбйцкйй Мултимедиа Публишинг, 2020.
- ↑ "Капоната по-сицилийски" — Гордон Рамзи.. Фаст фуд. КукБукс, 2009.
- ↑ "Тушениэ баклажани по-сицилийски" — Джейми Оливер.. Моя Италия. КукБукс, 2010.
- ↑ „КАПОНАТА | сицилийский ресепт от Марко Черветти“ (ру). ёутубе.cом.