Каппадокия — Кичик Осиёнинг марказида (ҳозирги Туркия ҳудудида) жойлашган қадимги вилоят. Каппадокиянинг қад. аҳолиси ўзини "хаттлар" деб аташган. Мил. ав. 2-минг йилликда Каппадокия ҳудудида Хетт подшолигиштг асосий қисми жойлашган. Мил. ав. ИИИ аср ўртаси — И асрларда мустақил подшоҳлик, мил. 17-йилдан Рим провинсияси. Кейинчалик Понт подшолиги билан бирга Византия империяси таркибига кирган. 1074-йил Каппадокияни салжуқийлар забт этганлар. ХВ асрдан Усмоняи турк империяси таркибида. Каппадокия ўзининг катта ерлари ва минглаб қулларига эга ибодатхоналари билан машҳур бўлган. ХИХ асрнинг 80-йилларида Каппадокия ҳудудидан Оссуриядаги қулчилик тараққиёти тўғрисида муҳим маълумотлар берувчи қадимги оссурий миххат ҳужжатлари ("каппадокия жадваллари") топил ган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил