Каприччио, каприс (итал. cаприccио — инжиқлик) — эркин шаклдаги, оҳанглари тўсатдан ўзгарадиган виртуоз услубидаги чолғу мусиқа асари (Н. Паганинининг якка скрипка учун "24 К." ва б.). ХВИ аср охири — ХВИИ аср бошида полифоник мусика асари сифатида пайдо бўлган. Кўп К.лар халқ куйларига асосланади (мас, Н. Римский-Корсаковнинг "Испанча К."си, П. Чайковскийнинг "Италянча К."си, К. Сен-Санснинг "Арабча К.си" ва б.). Ўзбекистон композиторларидан М. Бафоев "Хоразмча К.", Т. Қурбонов "М. Ашрафий хотирасига К.", А. Эргашев "Шарқона К." яратган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил