Kaprolaktam
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Капролактам — е - аминокапролактам кислотанинг лактами, оқ рангли кристалл модса, суюқланиш температураси 68—69°, қайнаш температураси 262,5°. Сувда ва органик эритувчиларда, мас, спирт, эфир, бензолда яхши эрийди. Капролактамнинг муҳим хоссаси полимерланиб қимматбаҳо полимерполикапроамид ҳосил қилишидир. Капролактам и.ч.нинг асосий усулларидан бири — сиклогексанни ҳаво кислороди билан каталитик оксидлаб сиклогексанонга, сўнгра уни гидроксиламин билан таъсир эттириб сиклогексаноноксимга айлантиришга асосланган. Сўнгги оралиқ маҳсулот Бекман қайта гуруҳланиши орқали капролактамга айлантирилади. Капролактам фенолдан ҳам синтез қилинади. Капролактам полиамид пластмассалар, плёнкалар, сунъий толалар ва лизинлар олишда қўлланади. Ўзбекистонда капролактам Чирчиқ шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |