Каптарсимонлар (Cолумбиформес) — қушлар синфининг бир туркуми. 311 тури мавжуд. Ер юзининг ҳамма минтақаларида (чекка шим. ва жан. совуқ ҳудудлардан ташқари) тарқалган. Ўрмон, боғ, бутазор, қоялар, жарлик ва бинолар бўғотида яшайди. Танасининг узунлиги. 15 дан 85 см гача, оғирлиги 30 г дан 3 кг гача. Дронталарнинг оғирлиги 22,5 кг га етади. Каптарсимонларнинг патлари зич ва қалин, боши кичик, бўйни ва оёклари қисқа, қанотлари узун ва ўткир. Нарилари модаларига нисбатан йирик ва ранги чиройлироқ. Ерда озиқланганлиги сабабли яхши югуради. Барча турларининг жуфтлари барқарор (моногам). Уясини дарахтлар, қоялар, жарлардаги ковакларга, биноларга, ерга қуради. Асосан, 2 та, айрим турлари 1 ёки 3 та тухум қўяди. Тухум босиш даври — 14 кундан 30 кунгача. Бир йилда, одатда, 2-марта, айрим турлари 4—5-мартагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан жўжалари тез ўсади, йирик турларида 25 кунлигида учирма бўлади. К. булдуруқлар (2 авлод, 16 тур), дронтлар (2 авлод, 3 тури Маврикия, Бурбон ва Радригес о.ларидаги ўрмонларда яшаган), каптарлар (41 уруғ, 292 тур) оилаларига бўлинади. Баъзан булдуруқлар алоҳида туркумга ажратилади.


Қазилма даври: 23.03-0 Ма
Эарлй Миоcене – реcент[1] 
Биологик классификация
Cолумба
Линнаэус, 1758
Oilaning geografik tarqalishi
      Оиланинг географик тарқалиши

Ўзбекистонда 4 уруғга мансуб 12 тури учрайди. Қорабовур, сувбулдуруқ, кўк каптар, говкаптар, клинтух, қўнғир каптар, қумри каби турлари қисман овланади. Гўшти мазали. Ўзбекистонда тарқалган турларининг барчаси ўсимлик уруғлари билан озиқланади. Хонаки каптарларнинг 150 га яқин зоти мавжуд. Барча каптар зотлари ёввойи кўк каптардан келиб чиққан. Оқ бовур, қора каптар каби турлари Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.[2]

Манбалар

  1. ↑ Фарнер, Доналд. Авиан Биологй. Элсевиэр, 2012. ИСБН 978-0-323-15799-5. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил