Капуас — Калимантан о.нинг ғарбий қисмидаги дарё, Индонезияда энг катта. Узунлиги 1040 км, ҳавзасининг майдони 97 минг км2. Бовен-Капуас тоғларидан бошланади. Ботқоқлашган текисликлардан оқиб, Жанубий Хитой денгизига қуйилади. Йил бўйи тўлиб оқади, ёғингарчилик мавсумларида (апрел ва ноябр ойларида) атрофдаги ҳудудларни сув босади. Ўртача сув сарфи 5000 м3/сек. Қуйилиш жойидан бошлаб 900 км масофада кема қатнайди (оролни ички раёнлар билан боғловчи асосий транспорт йўли). Делтасида Понтианак порти жойлашган. Дарёда балиқ овланади, ёғоч оқизилади.[1]

Капуас


Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил