Кар — Адабиёт бўйича Нобел мукофоти сохиби Орҳан Памук қаламига мансуб бўлган бир роман. Ушбу роман 2002-йил январ ойида İлетиşим Яйıнларı нашриётида чоп этилган.

Кар
Файл:Кар китап.жпг
Муаллиф(лар) Орҳан Памук
Мамлакат Туркия
Тил туркча
Жанр(лар)и Роман
Нашр этилган санаси 2002-йил январ
Нашриёт İлетиşим Яйıнларı
Саҳифалар сони 429
ИСБН ИСБН 9754709610

Китобнинг мазмуни

Ка — Германияда 12 йиллик сиёсий сургундан кейин Туркияга қайтиб келган шоир. У Карсга бир неча сабабларга кўра борган: биринчидан, журналист сифатида, Истанбуллик журналист дўстининг илтимосига биноан бир қатор ёш қизларнинг ўз жонига қасд қилишларини текширишга, иккинчидан, у таниган аёл билан учрашиш умидида. Кучли қор Карсни ташқи дунёдан уч кунга узиб қўяди. Ушбу уч кун давомида Ка собиқ коммунист, фашистик миллатчи, эҳтимолий исломий экстремист, исломий раҳбарлар, ёш курдлар, ҳарбийлар, махфий хизмат ходимлари, полиция зобитлари ва инқилобий актёр каби одамлар билан суҳбатлашади. Шаҳарни мажбурий изоляция қилиш пайтида Карсда ҳарбий тўнтариш содир бўлади.

Китобнинг асосий мавзуси дунёвийлик ва диннинг ўзаро таъсири, аммо романда шунингдек, Туркиянинг йигирманчи асрдаги бутун тарихига ҳаволалар мавжуд. Муаллифнинг фикрига кўра, асар қаҳрамони Европа идеаллари ва Туркия ҳақиқатлари ўртасида „ўзини топди“[1]..

Манбалар