Кара Китап
Кара Китап – Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби Орҳан Памук қаламига мансуб бўлган бир роман. Ушбу роман 1990-йилда чоп этилган. Памукнинг ушбу романи дунё бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, кўплаб тилларга таржима қилинган ва Памукнинг обрўсини адабиёт дунёсида янада юксакка кўтарган. Ушбу китобдан бир неча йил ўтгач, Нüкет Эсен „Кара Китап Üзерине Язıлар“ номли танқидий асарини нашр этган. Ушбу асар таниқли танқидчиларнинг „Қора китоб“ ҳақидаги қарашларини ҳам ўз ичига олади. „Кара Китап Üзерине Язıлар“да инглиз танқидчиси бундай зерикарли китобни фақат франсузлар севиши ва ўқиши мумкинлиги ва шведлар ўзларининг машҳур мукофотларини беришларини киноя билан ёзганлар. Бу башорат ҳақиқат бўлиб чиқди. Китоб Франсияда энг оммабоп бўлган ва Нобел ҳакамлар ҳайʻати мукофот эълон қилинганидан сўнг, ушбу китобдан таъсирланганликлари таъкидлаб ўтилган[1].
| Файл:КараКитап10.йил.жпг | |
| Муаллиф(лар) | Орҳан Памук |
|---|---|
| Мамлакат | Туркия |
| Тил | туркча |
| Жанр(лар)и | Роман |
| Нашр этилган санаси | 1990-йил |
| Нашриёт | Cан Яйıнларı / İлетиşим Яйıнларı / Япı Креди Яйıнларı |
| ИСБН | ИСБН 975-470-453-8 |
Мавзу
Романнинг бош қаҳрамони Истанбулда истиқомат қилган Галип исмли бир адвокат. Кунлардан бир куни Галипнинг хотини Рüя унга бир мактуб қолдириб кетади. Адвокат шаҳарда кезиб, хотинининг қаерда эканлиги ҳақида суриштирув олиб боради. Хотинининг „Миллиет Газетеси“да ёзувчи бўлиб ишлайдиган укаси Cелалнинг бирдан йўқолганлиги ҳақида билиб қолади. Галипнинг суриштирув ишлари натижасида Cелалнинг янгидан чоп этилган, Истанбул ва унинг тариҳи ҳақидаги катта ҳажмдаги ва адабий мақолалари ҳақида ўрганади. Бир муддат сўнг, Галип Cелалнинг қандай ерларда яшаши мумкинлигини аниқлашига ва топишига ишонади. Натижада, Cелалнинг махфий доирасини топади ва у ерга ерлашади. Бироз вақт ўтгач, Галип Cелалнинг кийимларини кийишни ва унинг мақолаларини ёзишни бошлайди. Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси Галип ёшлигидан бери ҳавас қилиб келган журналисти Cелалнинг ўрнини эгаллаши, ўзини у каби тутишни хоҳлаши ва мақолалар ёзиши учун қилинган эди. Бу Галип учун „Cелал“ бўлиш фурсати эди. Галип узоқ муддат ўтгач, Рüяни қидиришдан воз кечади. Журналист Cелал каби ББC подкастидан келган кишилар билан репортаж тайёрлашни бошлайди. Cелал билан Рüяни йўлда бир қотил отиб ташлайди. Уларнинг ўлимидан сўнг Галип адвокатлик фаолиятини давом эттиради ва Cелалнинг ўрнига ҳам мақолалар ёзишни давом эттиради[2].
Фактлар
Романнинг жанри – дедектив. Таҳсин Йücел китобнинг романтик жанрдаги асар эмаслигини таъкидлаган. У „Асардаги жумлаларни камайтиринг, маъноси ўзгармайди, баъзи жумлалар қўшинг, барибир бирон ўзгариш юз бермайди“ – деб фикр билдирган. Орҳан Памук эса китобда „Ўз овозимни топдим“ – деб айтган. Асар Нобел мукофотига сазовор бўлганидан кейин Ҳораcе Энгдаҳл Памукнинг ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатганлигини айтган. Ҳатто, Орҳан Памук бошида китобни 101 бобдан иборат ҳолда ёзишни режалаштирган. Асар Cолумбия университети кутубхонасида инглиз тилидаги нусхаси сақланади. Орҳан Памук: „Инсонлар ҳеч қачон ўзларидек яшашга бардош бера олишмайди. Ҳар доим бошқа инсондек бўлишни орзу қилишади“.
Қаҳрамонлар
Галип – адвокат. Асар бош қаҳрамони.
Cелал – асар бошида исми Меҳмет. Мавлоно Жалолиддин Румийга қиёсан Cелал деб юритилган.
Рüмий – Уй бекаси ва омадсиз таржимон[3].
Манбалар
- ↑ „Орҳан Памук'ун язарлığı“. Миллиет. 30 касıмда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Кара Китап - Орҳан Памук - Китап İнcелемеси“. китапдияри.cом. 2024-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Кара Китап - Орҳан Памук - Китап İнcелемеси“. китапинcелемеси.cом. 2024-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-август.