Kara Mehmet
Кара Меҳмет пошо – Усмонийлар империяси ҳарбий амалдори, 1822-йилда қисқа муддат Капудан пошо лавозимини эгаллаган. Бу воқеа Греция мустақиллик уруши даврида юз берган.
Кара Меҳмет пошо илгари артиллерия бош қўмондони бўлган, 1822-йил январ ойида Грециядаги қўзғолон кўтарган Усмонийлар гарнизонларини кучайтириш учун юборилган қуруқлик қўшинларига қўмондон этиб тайинланган. Феврал ойининг охирида эса Патра шаҳрига етиб келган[1].
Ўша даврда капудан пошо лавозимини эгаллаб турган ҳарбий амалдор 18-июн куни Константинос Канарис томонидан ўлдирилганидан, бу вақтда Патрада бўлган Кара Меҳмет эса унинг ўрнига бу лавозимга тайинланган. Уни олиб келиш учун Усмонийлар флоти Истанбулдан Эгей денгизи орқали юборилган[2] ва август бошларида пошо флот қўмондонлигини ўз қўлига олган[3].
8-сентябр куни Усмонийлар флоти Патрадан чиқиб, қамал остида қолган Науплиа шаҳри таъминоти учун йўлга чиққан, бироқ 20–25 сентябр кунларида бўлиб ўтган ҳарбий амалиёт муваффақияциз якунига етган ва Кара Меҳмед Соуда қўлтиғига чекинишга мажбур бўлган[4].
Киклад оролларидаги натижасиз ҳаракатлардан сўнг, Усмонийлар флоти Тенедос ороли томон йўл олган. 10-ноябр куни флот у ерда юнонлар томонидан ҳужумга учраган ва ўзининг икки қаватли кемасидан айрилган, бу кема Канарис томонидан ёқиб юборилган. Тартибсиз ҳолга тушган турк флоти Дарданел орқали чекиниб, Истанбулдаги базасига қайтган[5]
Йил охирига келиб, Кара Меҳмет пошо лавозимидан четлатилган ва унинг ўрнига Коcа Ҳüсрев Меҳмед пошо тайинланган[6].
Манбалар
- ↑ Гордон, Ҳисторй оф тҳе Греэк револутион, Волуме 1, п 334-336
- ↑ Гордон, Ҳисторй оф тҳе Греэк револутион, Волуме 1, п 370
- ↑ Гордон, Ҳисторй оф тҳе Греэк револутион, Волуме 1, п 439
- ↑ Гордон, Ҳисторй оф тҳе Греэк револутион, Волуме 1, п 439-441
- ↑ Гордон, Ҳисторй оф тҳе Греэк револутион, Волуме 1, п 469-470
- ↑ Гордон, Ҳисторй оф тҳе Греэк револутион, Волуме 2, п 13