Karadrina



Карадрина ба’зи ғўза майдонларида карадрина зараркунандаси зарари кузатилиши мумкин. Ўзбекистон шароитида карадрина йилига 5-6 марта бўғин беради. Карадрина зараркунандасининг кичик ёшдаги қуртлари барг этини еса, катта ёшдагилари баргларни кемириб, тешик қилиб кетиши, баргнинг чеккаларини, мева бандини ва гулларини кемириши, ба’зан ҳосил нишоналарини тешиб кетиши кузатилади.

Карадрина, кичик қуруқлик тунлами — тунламлар оиласига мансуб капалак. Танасининг узунлиги 11–13 мм, қанотлари ёйилганда 23–34 мм. Тухумини (16–150 та) тўп-тўп қилиб ўсимликка, кузда эса тупроққа қўяди. Яшил ёки қўнғир кулранг тусдаги қуртининг узунлиги 2,5–3,0 см, 16 та оёғи бор. Ҳаво ҳароратига қараб йилда 2–8 авлод беради. Ривожланиш даври учун самарали ҳарорат йиғиндиси 350° бўлиши шарт. Ривожланиш сикли Ўрта Осиёда иссиқ ойларда 19–20, кеч кузда эса 60 ва ундан кўпроқ кунда тугайди. Карадринанинг яшаш ареали жуда кенг. Ҳар хил иқлим минтақаларида ва йил фаслига қараб капалаги маълум озуқа ўсимлигини танлайди. Дуккакдошлар, галладошлар, шўрадошлар, пиёзгулдошлар ва бошқалар оилага мансуб ўсимликлар билан озиқланади. Ғўза ва бошқалар ўсимликларнинг хавфли зараркунандаси. Бегона ўтлардан шўра, печак ва янтоқни ёқтиради. Экинларга, айниқса, майсалик ва ғунчалаш даврида катта зарар келтириб, уларни баъзан бутунлай қуритиб қўяди.
Ўзбекистонда карадринанинг 36 турдаги энтомофаг ҳашаротлари ма’лум. Кушандалардан энг самаралиси Браконидлар, Ихневмонидлар ва Тахиналардир.
Ғўза майдонларига ушбу зараркунандани йўқотиш мақсадида гектарига 500-1 000 тадан Олтинкўзни 2-3 марта қўллаш тавсия этилади.
Карадрина билан кучли зарарланган (ҳар 1 зарарланган ўсимликда 5-6 дона қурт аниқланса) майдонларда "Индоксакарб", "Лямбда-цигалотрин", "Эмамектин бензоат", "Имидаклоприд" асосли препаратлардан бири билан ишлов ўтказиш лозим.
Кураш чоралари: кузда агротехник чоралар (кузги ҳайдаш, қишки суғориш ва бошқалар) ни ўз вақтида ўтказиш. Баҳор ва ёзда карадрина борлиги аниқланганда инсектицидлар (2–2,5 кг/га) билан кимёвий ишлов бериш; биологик воситалардан дендробациллин (4–6 кг/га), шунингдек, трихограммадан фойдаланиш мумкин.
Адабиётлар
1. Анорбаэв А.Р., Махмудова Ш.А. – Биологик воситаларини кўпайтириш ва қўллаш технологиялари. (дарслик) Тошкент-2021.
2. Болтаев Б, Аблазова М., Махмудова Ш. Лабораторные занятия по предмету защита растений учебные пособия Т-2022
3. Болтаев Б.С., Махмудова Ш.А., Аблазова М.М. Биологическая защита растений. Учебник. Тошкент, 2022 йил.
4.Сулаймонов Б.А., Кимсанбаев Х., Болтаев Б.С., Махмудова Ш.А. О‘симликларни кимёвий ҳимоя қилиш. Дарслик. Тошкент, 2020 йил.
5.Холлиев А.Т., Махмудова Ш.А., Ортиков У.Д. О‘симликларни ҳимоя қилиш. Ўқув қўлланма Т-2023 йил.
6. Хўжаэв Ш.Т. Умумий ва қишлоқ хўжалик энтомологияси ҳамда ҳимоя қилиш тизимининг асослари (ИВ-нашр.). – Тошкент, 2019 йил.
Ўсимликларни ҳимояси ва карантин кафедраси мудири А.Т.Холлиев
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |