Карагеоргиевичлар - Сербияда 1808—13, 1842 — 58 йилларда князлар сулоласи, 1903 й.дан қироллар сулоласи, кейинчалик серблар, хорватлар, словенлар қироллиги (1918—29) ва Югославия (1929—45, амалда 1941 й.гача ҳукмронлик қилишган)даги ҳукмрон сулола. Усмонли туркларга қарши 1-серб қўзғолони (1804—13) раҳбари Карагеоргий 1808—13 йилларда Сербия ҳукумати бошлиғи (олий княз) бўлган. У "халқ йўлбошчиси" деб ном олган ва К. сулоласига асос солган. Асосий вакиллари: Карагеоргий (сулола асосчиси), Петр И (1903—21 йилларда қирол), Александр И (1921—34 йилларда қирол), Петр ИИ (1934 й.дан қирол), 1941 й. Югославияга фашистлар Германияси ва Италия ҳужум қилгандан кейин бир неча кун ўтгач, хорижга қочган. 1945 й. 29 ноябрда Югославия халқ озодлиги антифашист вечасининг 3-сессияси монархиянинг тугатилганлигини расман эълон қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил