Караважизм – 1) ХВИИ аср Европа рангтасвиридаги реалистик йўналишнинг илк шаклланиш даврига хос бадиий воситалар тизими. Бу тизимга (айниқса, италиялик рассом Караважо ижодида яққол намоён бўлган) демократик бадиий идеаллар, уни ҳаққоний ва ҳаётий акс эттиришга интилиш, асарда жонли ҳаракат ҳолати, тасвирланаётган жиемга қизиқиш, нурсоя қарама-қаршилигига урғу бериш, мавзуга маҳобатлилик бахш этиш каби хусусиятлар хос. К. ХВИИ аср Европа рассомлари (Рембрандт, П. Рубенс ва б.) ижодида муҳим рол ўйнади; 2) ХВИИ аср Европа рангтасвиридаги йўналиш. Голландия, Фландрия, Франсия, Испания, Германия ва б. даги Караважо издошлари ижодида яққол кўзга ташланади. Барча марказлар (Рим, Неапол, Генуя ва б.) рангтасвирида ёрқин намоён бўлди. Жумладан, рассомлар О. Жентилески, К. Сарачени, Ж. Б. Караччоло ва б. ижодида ўзига хос тарзда намоён бўлса, айрим рассомлар (Б. Манфреди ва б.) ижодида К. нинг расмий усул ва мавзулари юзаки қўлланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил