Карбамид, мочевина, (НҲ2)2CО - карбамид кислота амиди, синтетик усулда олинадиган, сув, спирт, суюқ аммиак, сулфит ангидридда яхши эрийдиган модда. Суюқланиш ҳарорати 132,7°. Таркибида 46% азот бўлган энг консентрланган физиологик нордон, қаттиқ азотли ўғит. Унча нам тортмайди. Азотли ўғит тарзида ишлатиш учун донадор ҳолида ишлаб чикарилади. Донадор К. сақлаш вақтида муштланиб қолмайди. К.тупрокда микроорганизмлар таъсирида ўсимликлар ўзлаштирадиган аммоний карбонатга айланади. Самарадорлиги жиҳатидан аммоний нитратга тенг , баъзан ундан самаралироқ.К.ни ҳамма хил тупроқларда ва барча қишлоқ хўжалиги экинларига ишлатиш мумкин. Суғорма деҳқончиликда экишдан олдин (азот йиллик меъёрининг 20—25% ҳисобида) ва дастлабки озиқлантиришда аммиакли селитрага қараганда сабзавот экинлари, картошка, қанд лавлаги ҳосилдорлигига яхши таъсир этади.

Чорвачиликда кавш кайтарувчи молларга бериладиган ем-хашаклар азотли оқсиллари (протеин) ўрнини босадиган модда сифатида (1г К. 2,6 г ҳазм бўладиган протеинга тенг) 1т маккажўхори силосига 5—6 кг , қорамоллар учун 1т аралаш емга 25 кг (2,5%) К. ишлатилади (яна қ. Оқсилсиз азотли озуқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил