Карбидлар (лот. cарбо — кўмир) — углеводороднинг, асосан, металлар ва баъзи металлмаслар билан ҳосил қилган бирикмалари. Кимёвий боғи турига кўра, Карбидлар. 3 та асосий гуруҳга бўлинади: ион (ёки тузсимон), ковалент ва металлсимон Карбидлар.

Ион К. таркибида металл катионлари ва углерод анионлари бўлади. Ион К.га ацетиленидлар (ацетилен C2Ҳ2 даги водород ўрнини металл атомлари эгаллашидан ҳосил бўлган маҳсулотлар) ва метанидлар (метан CҲ4 даги водород ўрнида металл атомлари бўлган маҳсулотлар) киради. Ишқорий металлар карбидлари (Ли2C2, На2C2 ва б.), ишқорий-ер металлар карбидлари (СаС2, ВаС2, МгC2 ва б.), сийрак-ер металларнинг юқори карбидлари (ЙC2, ЛаC2 ва б.), актиноидлар карбидлари (ТҳC2 ва ҳоказо) ацетиленидлардир. Калсий карбидга ўхшаган ацетиленидлар сув ёки суюлтирилган кислоталарда парчаланиб, ацетилен (ёки ацетиленнинг бошқа углеводородлар, баъзан водород билан аралашмаси)ни ажратиб чиқаради. Осон гидролизланиб, метан ажратиб чикарадиган бериллий карбид БеC, алюминий карбид Ал4C, метанидларга мансуб.

Ковалент К.га кремний карбид СиC ва бор карбид Б4C (тўғрироғи Б2C3) мисол бўла олади. Буларда атомлараро боғ жуда мустаҳкам. Ковалент К. ниҳоятда қаттиқ, иссиққа чидамли, кимёвий жиҳатдан инерт моддалар — яримўтказгичлар ҳисобланади.

Металлсимон К.га қийин эрийдиган металлар К. и киради. Бу К. электрни яхши ўтказгани учун "металлсимон" деб аталган. Уларнинг қаттиқлиги жуда юқори, ишқаланишга яхши чидайди. Титан карбид ТиC, пйх карбид ЗнC, ниобий карбид НбC, гафний карбид ҲфC ва тантал карбид ТаС ларнинг бир-бири билан ҳосил қилган қотишмалари муҳим. Масалан, 25% ҲфC ва 75% ТаС дан иборат қотишманинг суюқланиш температураси жуда юқори (4000° га яқин). Металлсимон К. ишқорлар таъсирига чидамсиз, лекин кислоталар таъсирига жуда чидамли. Металл ва кўмир кукунини инерт газ ёки қайтарувчи муҳитда қиздириб, шунингдек, металлни 1500—2000° да суюқлантириб (айни вақтда карбидлаб) К. олиш усуллари кўпроқ қўлланади. К. электр печлар учун иситкичлар тайёрлашда, қаттиқ металл керамик қотишмалар, иссиққа ва оловга бардошли қотишмалар, абразив материаллар олишда, узатма қувурлар, реакторлар и.ч.да кайтарувчи ва катализатор сифатида, шунингдек, электроникада кўп ишлатилади[1].

Адабиётлар

  • Високотемпературниэ карбиди, под ред. Г.В. Самсонова, Киев, 1975, Свойства, получение и применение тугоплавких соединений.
  • Справочник под ред. Т.Я. Косолаповой, М., 1986.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил