Карбоксиллаш — органик бирикмаларга СО2 таъсирида карбоксил гуруҳи — СООНни киритиб, карбон кислоталар ва уларнинг ҳосилаларини олиш. Мас,СН3ОН + СО РНФЛ+CОСН,СООНРCОНҲ2Металлорганик бирикмаларни К. учун уларнинг эритмалари орқали СО2 ўтказилади; сўнгги гидролизланиш натижасида карбон кислота ҳосил бўлади.

CҲ3МгБр+CО2--^CҲ3CООМгБрТиббиётда қўлланиладиган салицил ва паминосалицил кислота (ПАСК) ҳам тегишли фенолят (мас, C6Ҳ5ОНа)ҲҲ К. йўли билан олинади.

Организмда К. махсус ферментлар таъсирида содир бўлади; мас, пироузум кислотани К.да пируваткарбоксилаза ферменти катализатор вазифасини ўтайди. К. организмдаги углеводлар, ёғлар ва оқсилларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган оралиқ маҳсулотларни оксидлашда муҳим аҳамият касб этади. К. реаксиясидан саноатда сирка кислота, акрил кислота, дикарбон ва юқори карбон кислоталарнинг эфирларини олишда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил