Karbonara
Карбонара пастаси (италянча: Паста алла cарбонара) — тухум, пармезан пишлоғи ва пекорино романодан тайёрланган қайла, туз ва янги майдаланган қора мурч билан қориштирилган, кичик бекон бўлаклари (асл вариантида гуанчиале ёки панчетта) билан тайёрланган спагетти. Қайла эндигина пиширилган макарон иссиқлиги билан тўлиқ тайёр ҳолатга келади.
Таом ХХ аср ўрталарида ўйлаб топилган[1]. Карбонара пастаси Италиядаги Лацио минтақасининг анъанавий таоми бўлиб, унинг маркази Рим ҳисобланади. Карбонара қайласига кўп ҳолларда қаймоқ қўшилади, панчетта эса бекон билан алмаштирилади.
Пишлоқ
Рим ошпазлари пекорино романо (қўй сутидан тайёрланган пишлоқ) дан фойдаланишади. Пекорино қайласи жуда аччиқ туюлиши мумкин: шу сабабли пекорино романо ва пармезан пишлоғи тенг миқдорда аралаштирилади.
Бекон
Римда карбонара одатда беконнинг маҳаллий тури: гуанчале ёки панчеттадан тайёрланади[2][3]. Панчетта гуанчаледан гўшт тарамларининг кўпроқ эканлиги билан фарқланади. Беконнинг тўртбурчак шаклдаги кичик бўлаклари шаффоф ҳолатга келгунига қадар қовурилади ва қайла қуйилишидан аввал пастага қўшиб аралаштирилади.
Турли хил пишириш усуллари
Баъзи рецептларда таом учун кўпроқ қайладан фойдаланиш, қайла паста ичида туриши учун[4][5] найча шаклидаги макарондан, мисол учун пеннедан фойдаланиш тавсия этилади. Карбонара таркибига қўшиладиган қаймоқ одатда италян таомлари учун ишлатилмайди, аммо истиснолар ҳам йўқ эмас[6][7]. Бу саримсоққа ҳам тегишли: италян рецептларида саримсоқни учратмайсиз, Италиядан ташқарида эса саримсоқ билан тайёрланадиган карбонара пастаси рецептини топишингиз мумкин[4][8]. Бундан ташқари, Италиядан брокколи, нўхат, пиёз, қўзиқорин ёки бошқа сабзавотларни ўз ичига оладиган карбонара рецептини топиш ҳам мумкин[9].
Манбалар
- ↑ Алберини, Массимо; Гиоргио Мистретта. Гуида алл'Италиа гастрономиcа. Тоуринг Cлуб Италиано, 1984 — 286-бет. (итал.)
- ↑ Луиги Cарнаcина, Луиги Веронелли, Ла cуcина рустиcа регионале (2. Италиа Cентрале), Риззоли, 1977 републиcатион оф Ла Буона Вера Cуcина Италиана, 1966.(итал.)
- ↑ Винcензо Буонассиси, Ил Нуово Cодиcе делла Паста, Риззоли, 1985.(итал.)
- ↑ 4,0 4,1 Антонй Ф. Буccини, Ричард Ҳоскинг. Он Спагҳетти алла Cарбонара анд релатед Дишес оф Cентрал анд Соутҳерн Италй. Эггс ин Cоокерй: Проcеэдингс оф тҳе Охфорд Сймпосиум оф Фоод анд Cоокерй 2006. Охфорд Сймпосиум, 2007 — 36—37-бет. ИСБН 978-1-903018-54-5.
- ↑ Неил Перрй. Тҳе Фоод И Лове. Симон анд Счустер, 2006-09-19 — 114-бет. ИСБН 978-0-7432-9245-0.
- ↑ Cарлуccио, Антонио.. Антонио Cарлуccио'с Соутҳерн Италиан феаст.. Лондон: ББC, 2000. ИСБН 0-563-55187-9, 978-0-563-55187-4.
- ↑ Марчеси, Гуалтиэро.. Ла cуcина италиана : ил гранде риcеттарио. Новара: Де Агостини, 2015. ИСБН 978-88-511-2733-6, 88-511-2733-6.
- ↑ ЖамиэОливер.cом. „Италиан cарбонара | Жамиэ Оливер паста & рисотто реcипес“ (эн). Жамиэ Оливер. Қаралди: 2020-йил 20-август.
- ↑ Белтрамме, Илариа.. Магна Рома - 110 риcетте пер cуcинаре а cаса и пиатти делла традизионе романа, 1. эд, Милано: Арнолдо Мондадори Эдиторе, 2011 — 73-бет. ИСБН 978-88-04-60723-6, 88-04-60723-8.
Адабиётлар
- Чарлес Синcлаир. спагҳетти алла cарбонара // Диcтионарй оф Фоод: Интернатионал Фоод анд Cоокинг Термс фром А то З. — Сеcонд Эдитион. — Лондон: А & C Блаcк, 2004. — П. 545. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3.