Карбонатит — магматик ёки метасоматик йўл билан келиб чиққан тоғ жинси, асосан, карбонатлардан ташкил топган. Мураккаб интрузив жинслар таркибига киради; оқиб чиққан К. оқимлар ва туф қопламлари кўринишида учрайди. Таркибига кўра, калситли, доломитли, анкеритли ва сидеритли К.лар фарқ қилинади. К. билан тантал ва ниобий рудалари, апатит, флогопит ва б. камёб ер элементлари конлари боглиқ. К. Ўзбекистоннинг ғарбида (Нурота ва Қулжуқтовда) топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил