Карбонатлар (лотинча: „cарбонис“ — кўмир) — карбонат кислота (Н2СО3) тузлари. Нормал, яъни СО, анионли ўрта (мас, К2СО3), НСО3 анионли нордон (гидрокарбонатлар, мас, КНСО,) ва асос (мас, Си2(ОН)2СО3 — малахит) К.га бўлинади. Ишқорий металлар, аммоний ва таллийнинг нормал К.и сувда яхши эрийди. Уларнинг сувдаги эритмаси ишқорий реаксияли. Барий, калсий, стронсий ва қўрғошин (2 валентли) К.и сувда жуда оз эрийди. Нордон К. сувда яхши эрийди. К. қиздирилганда парчаланади (мас, Са— СО3 = СаО + СО2). Гидрокарбонатлар қиздирилганда парчаланиб нормал К.га айланади (мас, 2НаҲCО3= На2CО3 + + Н2О + СО2). Кучли кислоталар таъсирида К. СО2 ни чиқаради. К. табиатда калсит, доломит, оҳактош, малахит, магнезит ва б. табиий минераллар ҳолида кенг тарқалган.

Баъзи К. (масалан, рух, темир, марганец, қўргошин, мис карбонатлари) қимматбаҳо металл рудаларидир. Оҳактош, магнезит, витерит қурилишда, оловбардош материаллар и.ч.да, кимё саноатида ва б.да хом ашё сифатида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил