Karbyurator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карбюратор (франс. cарбуратеур) -ёнилғи аралашмаси ташқарида ҳосил бўладиган ички ёнув двигателлари учун ёнилғини дозалайдиган ва ҳаво билан аралаштириб ёнувчи аралашма ҳосил қилиб берадиган қурилма. Энг оддий К. қалқовуч 2 ли камера , тузиткич 6 ли жиклёр, аралаштириш камерасидан иборат. Аралаштириш камерасида диффузер ва дросселли заслонка жойлашган. Қалқовучли камерада ёнилғи сатҳининг бир хиллигини игнали клапан ва қалқовуч таъминлайди. Қалқовучли камера атмосфера билан тешик орқали, аралаштириш камераси билан эса жиклёр ва тўзиткич орқали туташган. Двигател силиндридан поршен пастга ҳаракатланганда трубопровод да сийракланиш ҳосил бўлиб, ҳаво оқими К.нинг аралаштириш камерасига келади. Диффузор ҳаво оқимини ошириб, тўзиткич олдида сийракланиш ҳосил қилади. Қалқовучли ва аралаштириш камераларида босимлар фарқи ҳосил бўлиб, тўзиткичдан ёнилғи оқиб ҳаво ёрдамида тўзийди ва ҳаво билан аралашиб, ёнилғи аралашмаси хрсил бўлади. Двигател силиндрларига келадиган ёнилғи аралашмаси дросселли заслонка ёрдамида ростлаб турилади. Бир жиклёрли оддий К. ёнилғи аралашмаси таркибини кераклича ўзгартириб бера олмайди. Замонавий К.да экономайзер, тезлаткич насоси, юргизиб юбориш қурилмалари бўлади. К. автомобил, мотоцикл, моторли қайиқ двигателларида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |