Кардинал (лотинча cардиналис — бош) -католик черкови иерархиясида Рим папасидан кейин, епископдан олдин турувчи руҳоний. Кардиналлар папанинг черковни бошқариш соҳасидаги энг яқин маслаҳатчилари ва ёрдамчилари ҳисобланади ҳамда шу лавозимга папа томонидан тайинланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил