Kardioskleroz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кардиосклероз (юн. cардиа — юрак ва склероз — қотиш, қаттиқлашиш) — юрак мускулларининг турли сабаблар (яллиғланиш, қон келишининг танқислиги, заҳарланиш ва б.) оқибатида бириктирувчи тўқима билан алмашиниши (турли ўлчамдаги чандиқ ҳосил бўлиши). К. ривожига турли инфексион касалликлар, ревматизм ва б. хасталикларда юрак мускулларининг ўткир ва сурункали яллиғланиши, спиртли ичимликларга ружу қилиш, моддалар алмашинувининг кучли бузилиши (тиреотоксикоз, қандли диабет ва б.), ўткир миокард инфарқти, сурункали давомли стенокардия хуружлари ва б. сабаб бўлади. Келиб чиқишига кўра, инфарқтдан кейинги, миокардитдан кейинги ва б. хил К. фарқланади. К. эгаллаган майдони, тарқоқлик даражаси, ўчоқларининг кўплигига қараб юрак фаолиятига турли даражада салбий таъсир кўрсатади. Кўпчилик ҳолларда К. юрак ўлчамларининг патологик катталашиши, юрак аритмиялари, юрак етишмовчилиги каби асоратларга сабаб бўлади. Бунда беморларда юрак фаолияти бузилишининг турли аломатлари (юракнинг тез, нотекис ёки кам уриши, ҳансираш, оёқ шишиши, лаб кўкариши, беҳоллик ва б.) кузатилади. Бундай ҳолларда беморлар, албатта, шифокорга мурожаат этиши лозим. К.нинг олдини олиш учун аввало уни келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш ёки шу касалликларга учраганда яхши даволаниш керак. Давоси: К.нинг асоратларини даволаш, клиник аломатларини сусайтиришдан иборат. Агар юрак етишмовчилиги даражаси жуда юқори бўлиб, бемор ҳаётига жиддий хавф солса, унинг умумий аҳволига қараб жарроҳлик усулини қўллаш мумкин (аневризмектомия, юракни алмаштириш ва б.).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |