Kare taomi
Қўй (қўзи гўшти) дан каре — қўй (қўзичоқ) қовурғасидан тайёрланган гўштли таом. Ушбу таомни кўпинча „қўзичоқ қовурғалари“ деб ҳам аташади. Франсуз ошхонасида уни „қўзичоқ гўштидан котлет“ деб ҳам аташлари мумкин[1].
Тайёрланиши
Ушбу таом қўзичоқнинг бўйин соҳаси гўштидан тайёрланади. Гўштнинг ушбу бўлаги умуртқа поғонасига перпендикуляр равишда кесилади, у одатда 16 та қовурға ёки тўқмоқланадиган бўлаклардан иборат бўлади. Одатда, ушбу таомни пишириш учун гўштни бир томонда 8 та қовурға билан узунасига кесилган бўлаги олинади, шунингдек уни кесилмаган ҳолда — икки томонидаги қовурғалари билан ҳам ишлатиш мумкин. "Каре" номи кесилмаган гўшт бўлаги туридан келиб чиққан, чунки ёш қўзичоқнинг қовурғалари кўтарилиб, идишга солинганда „каре“га — қўшиннинг квадрат кўринишида, аскарлар бир-бирига яқин масофада найзаларини юқорига қаратиб туришларига ўхшаб қолган[2].
Таомни грилда ҳам, товада ҳам, печда ҳам пишириш мумкин (кўпинча бирлаштирилган вариант: товада қовуриш, кейин эса печда пишириш усули қўлланади). Зираворлардан туз ва қора мурч билан бирга розмарин ва тошчўп[3]; баъзан (шу жумладан, гўштни енгил маринадлаш учун) хантал ишлатилади. Тавсия этилган тайёрланиш даражаси: Медиум wелл[4] дан Медиум раре ёки Раре гача етади[5][6].
Ушбу таом кўпроқ ресторанларда тайёрланади ва алоҳида қовурға кўринишида столга тортилади. Қўзи гўштидан тайёрланган каре одатда қовуриб пиширилади, баъзида нон бўлакларининг увоқларига белаб олиниши ҳам мумкин. Суякларнинг учлари эса қоғоз бурмалар билан безатилади ёки фолга қоғози билан ўралади. Таомни столга тортишда кўп ҳолларда анор доналари безак вазифасини ўтаб беради.
Манбалар
- ↑ Французская кухня 2010.
- ↑ Каре барашка.
- ↑ „Каре барашка – почему такое название? Как приготовить?“. бк-ф.ру. 2021-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-январ.
- ↑ „Каре ягненка – блюдо гурманов ǀ Как приготовить дома“. чефресторан.ру. Қаралди: 2021-йил 25-январ.
- ↑ „Охлажденная корейка ягнёнка Оватион из Новой Зеландии | Травяной откорм | Купит с доставкой по Москве.“ (ру). www.стеакҳоме.ру. Қаралди: 2021-йил 25-январ.
- ↑ „Рецепт каре ягненка“. ҳитасте.ру. 2021-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-январ.
Адабиётлар
- „Котлеты из барашка по-наваррски“, Французская кухня, Кухни народов мира. М.: Директ-Медиа, 2010 — 48-бет.
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |