Карел Лопраис — (1949-йил 4 мартда таввалуд топган; 2021-йил 30-декабрда вафот этган) чехиялик ралли рейд ҳайдовчиси ва юк машиналари тоифасида Дакар раллисининг олти карра ғолиби ҳисобланади.

Карел Лопраис
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги  Чехия
Таваллуд санаси 4-март 1949-йил
Острава, Чехия
Вафот санаси 30-декабр 2021-йил(2021-12-30)
(72 ёшда)
Новý Жиčíн, Чехия
Татра 815 4х4 — Копривниcе техник музейида 1988-йилги пойга ғолиби

Фаолияти

Карел 1967-йилда Чехословакиянинг Копřивнице шаҳридаги Татра шаҳрида завод ишчиси сифатида ишлай бошлаган, кейинчалик синов ҳайдовчиси бўлиб пойгаларга кириб келган. Лопраис биринчи марта 1986-йилда Дакар раллисида Татра 815 юк машинаси билан беллашган. Охирги босқич якунига кеч етиб келгани учун 2-ўриндан дисквалификация қилинган. У 1986—2006-йиллар давомида 19 марта мусобақаларда қатнашган ва олтита унвон (1988-йил, 1994-йил, 1995-йил, 1998-йил, 1999-йил, 2001-йил), тўртта иккинчи ўрин (1987-йил, 1996-йил, 2000-йил, 2002-йил), битта учинчи ўрин (1992-йил), иккита тўртинчи ўринни эгаллаган.

1994-йилда иккинчи ғалабаси ва умумий автокамионлар тоифасида 6-ўринни эгаллаганидан сўнг, баъзи оммавий ахборот воситалари уни Монсиэур Дакар деб эътироф этишган[1].

Дакар раллисидан сўнг 1993-йилда Париж-Москва-Пекин раллисида (3-ўрин), 1995-йилда Мастер Ралле (4-ўрин) ва 1999-йилда (3-ўрин) ва 2000-йилда (2-ўрин) БАА Десерт Чалленге мусобақаларида иштироки билан фаолияти ниҳоясига етган.

Шахсий ҳаёт ва вафоти

Лопраис Алес Лопраиснинг амакиси бўлган, у ҳам юк машинаси ҳайдовчиси сифатида тарихга кирган[2]. Лопраис 2021-йил 30-декабрда 72 ёшида Новй Жиčин шаҳридаги касалхонада ўткир нафас етишмовчилиги, юқори ва қуйи нафас йўлларини кескин бузилиши ва иккиламчи кассаликларини зўайиши натижасида, CОВИД-19 диагнози билан вафот этган[3][4].

Дакар Раллиси натижалари

Йил Тури Транспорт воситаси Даражаси Босқичлардаги ғалабалар сони
1986-йил Юк машиналари Chexiya Татра Йўқ ?
1987-йил 2 ?
1988-йил 1 ?
1989-йил Юк машиналари туркумига кирмайди.
1990-йил Юк машиналари Chexiya Татра 4 ?
1991-йил 4 ?
1992-йил 3 ?
1993-йил
1994-йил Юк машиналари Chexiya Татра 1 ?
1995-йил 1 ?
1996-йил 2 ?
1997-йил Йўқ 2
1998-йил 1 2
1999-йил 1 1
2000-йил 2 3
2001-йил 1 8
2002-йил 2 1
2003-йил Йўқ 1
2004-йил 7 2
2005-йил Йўқ 0
2006-йил Йўқ 0

Манбалар

  1. ↑ Агенcе Франcе-Прессе. „Карел Лопраис форфаит поур ле Дакар“[сайт ишламайди]. Рéсеау дес спорц, 2 Новембер 2006. Ретриэвед он 17 Май 2013.
  2. ↑ „Радио Прагуэ: Cзеч труcк cреw дропс оут оф Дакар Раллй афтер аccидент“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  3. ↑ „Мотористиcкý свěт в слзáч. Земřэл Карел Лопраис, нěколиканáсобнý вíтěз Ралле Дакар“ (cс). ФлашНеwс.cом. Қаралди: 2021-йил 30-декабр.
  4. ↑ „Карел Лопраис, леенда дел Дакар, фаллеcе пор cовид-19“. Сой Мотор (2021-йил 30-декабр). Қаралди: 2021-йил 30-декабр.