Каренлар (ўзларини птхано — деб атайдилар) — Мянма (асосан, Карен миллий вилоятида) ва Таиланднинг ғарбидаги халқ. Умумий сони 3,7 млн.киши, жумладан, Мянмада 3,5 млн.дан ортиқ киши (1990-йиллар ўрталари) яшайди. Син-тибет оиласига мансуб тилда сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, будда динида, христиан — баптистлар ҳам бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил