Кариб тиллари — индейс тиллари оиласига мансуб тиллар гуруҳи. тахминан юздан ортиқ тилларни ўз ичига олади. Жан. Америкадаги Гаяна, Суринам, Франсия Гвианаси, Венесуэла ва қисман Колумбия ва Бразилия ҳудудларида тарқалган. К.т.да тахминан 170 минг киши сўзлашади (1992). Генетик таснифи ишланмаган. Фонологик тизимида ундошлар кам, фақат портловчи жарангли жарангсиз ва сирғалувчи жарангсиз ундошлар мавжуд. Унли товушлар каторида чўзиқ бурун унлилари ва дифтонглар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил