Karim Abdullayev
Карим Абдуллаев (1905-йилда туғилган — 1938-йил 4-октябрда вафот этган) — Бухоро қишлоқ хўжалик техникуми директори, халқ маорифи комиссарлигида ташкилий қисм мудири, Фарғона округ халқ маорифи мудири, Марғилон тумани маданий-тарғибот бўлим бошлиғи, шаҳар партия комитети ижроия бюроси аъзоси, „Марғилон ҳақиқати“ газетасининг муҳаррири. Собиқ Самарқанд давлат педагогика академиясида директор, Ўзбекистон давлат университетига айлангач, ушбу муассасада ректор. ЎзССР Соғлиқни Сақлаш халқ комиссари.
| Карим Абдуллаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1905-йил |
| Вафоти |
4-октябр 1938-йил Сирдарё вилояти |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1926—1937-йиллар |
Ҳаёти ва таълими
Карим Абдуллаев 1905-йилда Сирдарё вилояти Қарноқ қишлоғида таваллуд топган. 1937-йил 5-июнида ҳибсга олинади. СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси 1938-йил 4-октябрда отишга ҳукм этилади[1]. 1919-1921-йили совет қишлоқ мактабида ўқиган. 1921-йилдан 1926-йилгача Тошкент Маориф институтида таҳсил олган. Ўзбек, қирғиз, рус тилларини билган[2].
Фаолияти
1926-йили Зарафшон вилояти маориф бўлимига ишга юборилади. 1926-йил июндан 1927-йил январгача Бухоро қишлоқ хўжалик техникумига директорлик қилади. То 1929-йилгача шу идора аппаратида меҳнат қилади, 1929-йилдан халқ маорифи комиссарлигида ташкилий қисм мудири бўлиб, ўша йили 1-ноябридан Фарғона округ халқ маорифи мудири бўлиб хизмат қилади. 1937-йилдан партия аъзоси бўлган. Округлар тугатилгач, Ўз Компартия Марказий Комитети қарори билан Марғилон туманига юборилади. Кейинчалик шаҳар партия комитети ижроия бюроси аъзоси, маданий-тарғибот бўлим бошлиғи сифатида ишлай бошлайди. „Марғилон ҳақиқати“ газетасининг муҳаррири бўлиб 1932-йил декабр ойига қадар фаолият олиб боради[3].
Марказий Комитет қарори билан Самарқанд давлат педагогика академиясига директор, бу илмий муассаса Ўзбекистон давлат университетига айлантирилгач, унинг ректори лавозимига тайинланади. 1935-йили ЎзССР Марказий Ижроия Комитети аъзоси бўлиб сайланади. 1935-йил 22-октябрда ЎзССР Соғлиқни Сақлаш халқ комиссари этиб сайланади, 1937-йил 5-июнида ишдан бўшатилади, партиядан ўчирилади, ҳибсга олинади[3].
Адабиётлар
- Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.
Манбалар
- ↑ Сирожиддин, Аҳмад. Қизил мустамлака: Катта қирг'ин қомуси. Инфо Cапитал Боокс, 2022-йил — 640-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.
- ↑ ЎзР ПДА. 58-фонд, 65-рўйхат, 56-иш — 53–62-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.