Зиёсферада исми Карим ва фамилияси Мирходиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Карим Хусанович Мирходиев (ўзбекча: Карим Мирҳодиев, Карим Мирходиев) – совет ва ўзбек актёри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти[1].

Карим Ҳусанович Мирҳодиев
Туғилган санаси 1954-йил 29-июл (1954-07-29) (72 ёш)
Туғилган жойи Бухоро, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги  Ўзбекистон
Касби актёр
Фаолият йиллари 1979-йилдан – ҳозирги вақтгача
Театр Илҳом
Роллар Чақалоқ
Спектакллар Эзилган Апостол
Мукофотлари
ИМДб ИД 0592398

Биографияси

Карим Хусанович Мирходиев 1954-йил 29-июлда Ўзбекистон ССРга қарашли Бухоро шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомлик институтига ўқишга кирган. 1976-1983-йилларда институтни тугатгач, Аброр Ҳидоятов номидаги театрда ишлаган.

1983-йилдан „Илҳом“ театрида ишлаган. Театрда 60 дан ортиқ ролларни ижро этган.

Карим Мирходиев кинога илк марта 1979-йилда „Алибобо ва қирқ қароқчи“ филмидаги эпизодик рол билан кириб келган.

1970-йилдан буён „Бўйсунмас“ ўзбек кинофилмидаги бош роли туфайли машҳурликка эришади. Мирходиев нафақат ўзбек филмларида, балки рус сериалларида ҳам суратга тушган. 2007-йилда „Асфалтдаги ов“, „Застава“ ва „платина“ каби филмларда ўйнаган. Карим Мирходиев 2001-йилдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист[2].

Маълумоти

Тошкент шаҳридаги 228-умумтаълим мактаби
1972-1976-йилларда Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомлик институтида таҳсил олган.

Оиласи

Отаси: Ҳусан Мирбадиевич Мирходиев 1927-йилда Бухорода туғилган, 2008-йилда Тошкентда вафот этган.
Онаси: Мирходиева Санъатхон 1933-йилда Бухорода туғилган, 2019-йилда Тошкентда вафот этган.
Укаси: Олим Хусанович Мирходиев 1956-йилда Бухоро шаҳрида туғилган.
Опаси: Ярашева Мавлуда 1953-йилда Бухорода туғилган.
Синглиси: Қуратова Меҳри 1960-йилда Бухорода туғилган.
Хотини: Мирходиева Сайёра Усмоновна 1961-йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Филмография

Қуйида Карим Мирходиев суратга тушган филмлар хронологик тартибда келтирилган.

Йил Номи Ролл
1981 Исёнкор Турумбет
1984 Жонтойнинг қасамёди
1985 Тоғлардаги узоқ акс садо Халилов
1988 Қасоскорнинг олтин боши
1989 Эшикни тақиллатиш
1990 ХХ асрнинг динозаврлари Фарҳод Халилова
1990 Тангалик болалар
1990 Сени излаб Дилбарнинг дадаси
1990 „Қора мушук“ ниқоби остида
1991 Ўнгга қадам … Чапга қадам
1993 Сукунат кодекси-2 Умар Қулиэв
1995 Аждодлар чақириғи Соҳрак
1996 Юлдузингни бер осмон Шукур
1998 Кичкина табиб Тешавой
2006 Осмон яқин директор
2007 Мурувват
2008 Иблис девори То'лқин
2009 Охирги дақиқа
2010 Кечиккан ҳаёт Эркиннинг амакиси
2011 Ҳур қиз Маликанинг отаси
2011 Қўрғошин Зоир Раҳмон
2012 Хиёнат Рустам
2013 Гулчатой. Севги учун Ожибек
2014 Ота Мирсобит
2015 Меҳмонхона Маёр Самадов
2016 Толиққан кўнгиллар ойга талпинар
2017 96 соат
2017 Ҳамроҳ
2018 Меҳмонхона-2 Маёр Самадов
2018 Тинчлик ортида
2018 Мис қуёш Юсуп
2018 Сабот Сайдулла
2020 Ибрат
2020 Рангсиз тушлар
2023 Абдулла Орипов
2023 Осмондаги болалар 3: Ердаги оталар
Сериаллар
Йил ТВ сериаллар Рол
1997-2000лар Чархпалак Эгамқул
1998 Шайтанат Маҳмуд Эсонов
2004 Эгизаклар Воҳид Иброҳимов
2005 Асфалтдаги ов Воқиф
2007 Застава Назар
2007 Платина Нежметдин
2009 Саламандр изи
2011 Вйсоцкий. Тириклигингиз учун раҳмат Кибиров
2011 Гулчатой Аджибек

Театр асарлари

1979 – „Эзилган ҳаворий“ – Чақалоқ
1980 – „18 ёшлигим“ – Равшан
1983 – „Чандиқлар“ – Бахтиёр
1989 – „Отилмаган ўқ“ – Собир
1990 – „Вецай тарихи“ – Тони

Мукофотлари

  • 2001-йилда – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
  • 2018-йилда – Энг яхши эркак роли, „Сабот“ филми, „Евроосиё“ халқаро кинофестивали Остона – 2018[3][4]
  • 2019-йилда – „Сабот“ филмидаги роли учун „Энг яхши актёр“ номинацияси ғолиби.
  • 2021-йилда – „Ибрат“ филмидаги роли учун „Энг яхши актёр“ номинацияси ғолиби.
  • 2025-йилда – Ўзбекистон халқ артисти — Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин исте’доди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ва ма’навиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун[5].

Манбалар

Ҳаволалар