Karim Muqumboyev
Карим Каримович Муқумбоев (1901-йил, Бекхо қишлоғи (кейинчалик Самарқанд деб аталган) Россия империясининг Туркистон ўлкасида туғилган — 1975-йил Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида вафот этган) — совет партия ва давлат арбоби. Ўзбекистон Компартиясининг Наманган (1943—1945-йилларда) ва Бухоро (1946—1948-йилларда) вилоятлари қўмиталари биринчи котиби.
| Карим Каримович Муқумбоев | |
|---|---|
| Файл:Карим Муқумбоев.жпг | |
|
Мансаб даври 1946-йил январ – 1948-йил ? | |
| Аввалгиси | Ёқубжон Артикбаев |
| Кейингиси | Ниғмат Муҳаммаджонович Мангутов |
|
Мансаб даври 1941-йил 6-март – 1945-йил | |
| Аввалгиси | Ушбу лавозим мавжуд бўлмаган |
| Кейингиси | Турсун Қамбаров |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1901-йил Бекхо, Самарқанд, Туркистон ўлкаси, Россия империяси |
| Вафоти |
1975-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Сиёсий партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Карим Каримович Муқумбоев 1901-йилда Россия империясининг Туркистон ўлкасида туғилган. 1925-йилдан КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.
Муқумбоев 1939-йилнинг июл ойида СССР Ички Ишлар Халқ Комиссарлигининг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
1941—1943-йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг Наманган вилояти бўйича ташкилий бюросининг биринчи котиби. 1943—1945-йилларда Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитаси биринчи котиби. 1946—1948-йилларда Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси биринчи котиби.
1964—1972-йилларда Марказий Фарғона ирригация ва ерларни ўзлаштириш бўйича Фарғона вилоят колхозлараро кенгаши инспектор-маслаҳатчиси, раис ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Муқумбоев шунингдек, СССР Олий Кенгашининг 2-чақириқ депутати этиб сайланган.
Мукофотлар ва унвонлари
- Карим Каримович
- Ленин ордени;
- уч маротаба Меҳнат Қизил Байроғи ордени;
- „Шон-шараф белгиси“ ордени;
- „Жасорат учун“ медали билан тақдирланган.
Ҳаволалар
- Мукумбоэв
- Мукумбоэв (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-25 санасида архивланган)
- Мукумбоэв[сайт ишламайди]
- Муқумбоевга таъзиянома
- ГЛЕ2
