Karim Rahimov
Карим Раҳимов (1917-йил, 11-июн, Хива 1991.15.10, Урганч) — раққос, актёр, режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1964). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Ҳамза театри қошидаги драма студиясини тугатган (1937). 1937—90 йиллар Огаҳий номидаги Хоразм театрида ишлади. У театрда раққослик қилиш билан бирга бир қанча спектаклларда эсда қоларли образлар ҳам яратди: Домла, Ҳидоятхон (Ҳамза, "Бой ила хизматчи", "Майсаранинг иши"), Мансур (И. Султон, Уйғун, "Алишер Навоий"), Вурм (В. Шиллер, "Макр ва муҳаббат"), Ниёз (Абдулмўминов, "Шикоятга ўрин йўқ"), Мулла Башир (С. Жамол, "Гули сиёҳ"), Қирол (У. Шекспир, "Ҳамлет"), Имом (Ҳ. Ғулом, "Тошболта ошиқ") ва бошқа шулар жумласидан. "Чин муҳаббат" (О. Ёқубов), "Тоғажиянлар" (Р. Бобожон), "Паранжи сирлари" (Ҳамза), "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам" (А. Бобожон) каби спектаклларни саҳналаштирган. Хоразмнинг Қўшкўпир, Янгиариқ туманларида ансамбллар тузган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |