Karim Sultanov
Карим Султанович Султанов (1949-йил, Аравон тумани, Ўш вилояти, Қирғизистон ССР) — ўзбекистонлик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор.
| Карим Султанов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1949-йил Аравон тумани, Ўш вилояти, Қирғизистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти |
| Таълими | Тошкент политехника институти |
| Илмий даражаси | физика-математикафанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Карим Султанов 1949-йили Аравон туманидаги Лангар қишлоғида туғилган[1]. 1966—1971-йилларда Тошкент политехника институтининг механика факултетида ўқиган. 1971—1974-йилларда га ўқишга киради. Ўзбекистон Фанлар академиясининг М. Т.Ўрозбоев номли Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти катта лаборанти, 1974—1977-йилларда М. В. Ломоносов номли Москва давлат университети қошидаги Механика институти аспиранти, 1977—1987-йилларда М. Т.Ўрозбоев номли Механика ва ИСМ институтида кичик илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимида ишлаган. 1981—1986-йилларда Тошкен давлат университети факултетининг кечки бўлимида ўқиган[1]. 1987—1992-йилларда Москва давлат университети докторанти. 1992—1995-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг М. Т.Ўрозбоев номли Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лаборатория мудири, 1995—2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг бош илмий котиби[2], 2005—2011-йилларда Олий аттестация комиссияси раисининг биринчи ўринбосари, сўнгра раиси, 2011—2021-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг М. Т.Ўрозбоев номли Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими ва лаборатория мудири лавозимида ишлаган[2]. 2021-йилдан ушбу институт директори[1].
Оиласи
Оилали, 2 нафар фарзанди бор[1].
Илмий фаолияти
1977-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини олган. Докторлик диссертациясини 1992-йилда „Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси“ ихтисослиги бўйича Москва давлат университетида ёқлаган. 2 та монография ва 350 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир. Унинг илмий фаолияти грунтларда ва қаттиқ жисмларда сейсмик тўлқин тарқалиш жароёнларини, деформацияланувчан қаттиқ жисмларнинг грунт билан ўзаро тасирларини ва иплар механикасини тадқиқ қилишга бағишланган. Ушбу илмий йўналишларда олиб борилган илмий изланишлар натижалари асосда Карим Султанов ер ости иншоотлари сейсмик мустаҳкамлигининг тўлқин назариясини яратди ва динамик кучлар тасиридан грунтларнинг ночизиқ деформацияланиш қонунларини ишлаб чиқди[1][2]. Шунингдек, пахта толаларидан ҳосил қилинган йигирилган ипларининг толали таркибини ҳисобга олувчи, уларнинг ночизиқ деформацияланиш қонунини очиб берди[1].