Зиёсферада исми Карим ва фамилияси Валиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Карим Тофиг ўғли Валиев (озарбайжонча: Кəрим Тофиқ оğлу Вəлиев;1961-йили 9-февралда таваллуд топган) – озарбайжонлик ҳарбий офицер. Озарбайжон Қуролли Кучларида генерал-полковник, Озарбайжон Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи ва Озарбайжон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. У Иккинчи Тоғли Қорабоғ урушининг қатнашувчиси.

Карим Валиев
Асл исми Кəрим Вəлиев
Таваллуди 1961-йили 9-феврал
Боку шаҳри, Озарбайжон ССР, Совет иттифоқи
Фуқаролиги Озарбайжонлик
Мукофотлари "Озарбайжон байроғи" ордени (1994), “Ватан учун” медали (2005), “Ҳарбий хизматлари учун” медали (2012), “Зафар” ордени (2020)

Ёшлиги

Карим Тофиқ ўғли Валиев 1961-йили 9-февралда Озарбайжон ССРнинг (ўша пайтда Совет Иттифоқи таркибида бўлган) пойтахти бўлган Боку шаҳрида туғилган. 1982-йили Боку шаҳридаги Олий қўшма қуроллари қўмондонлик билим юртини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Валиев 1982—1990–йиллар давомида Совет Қуролли Кучларининг курсант взвод командири, ўқув бўлимининг бошлиқ ёрдамчиси, тайёргарлик бўлими бошлиғининг катта ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган. 1990—1994–йиллари Москва шаҳридаги Фрунзе номли ҳарбий академияда таълим олган[1].

Ҳарбий хизмат

Карим Валиев 1992-йилдан буён Озарбайжоннинг Қуролли Кучларида хизмат қилиб келмоқда. Хизматда юрган пайтларида ўқув бўлими бошлиғининг ўринбосари, бригада командирининг ўринбосари, бригада командири, фронт командирининг ўринбосари, Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирининг жанговар ҳаракатлари бўйича ўринбосари, ҳарбий қисмнинг командири лавозимларида ишлаган. Ҳарбий илмий марказнинг бошлиғи ва Мудофаани режалаштириш ҳарбий стратегиясининг бошлиғи бўлиб ҳам сайланади[1].

Карим Валиев Иккинчи Тоғли Қорабоғ урушида иштирок этган. Уруш тугагандан сўнг, 10-декабрда Озарбайжоннинг урушдаги ғалабаси сабабли Бокуда бўлиб ўтган ғалаба парадига бошчилик қилади[2][3]. У 2021-йилнинг 23-июлида Озарбайжоннинг Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи этиб тайинланади[4][5].

Шахсий ҳаёти

Карим Валиев оилали, иккита фарзанди бор[1].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ДЕПУТЙ МИНИСТЕР ОФ ДЕФЕНCЕ – CҲИЭФ ОФ МАИН ДЕПАРТМЕНТ ФОР ПЕРСОННЕЛ“. Азербаижани Министрй оф Дефенcе. 2020-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  2. ↑ „Виcторй параде дедиcатед то Виcторй ин Патриотиc Wар ҳелд ин Баку“. Бернама (2020-йил 10-декабр). 2020-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  3. ↑ Исмайилова. „Азербаижан ҳелд милитарй параде дедиcатед то виcторй ин Патриотиc Wар [ПҲОТО“]. АзерНеwс (2020-йил 10-декабр). 2020-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  4. ↑ Генерал-лейтенант Кəрим Вəлиев Азəрбайcан Ордусунун Баş Қəраргаҳ рəиси тəйин эдилиб
  5. ↑ „К.Т.Вəлиевин Азəрбайcан Республикасı мüдафиə назиринин биринcи мüавини – Азəрбайcан Ордусунун Баş Қəраргаҳ рəиси тəйин эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ (аз). пресидент.аз. Қаралди: 2021-йил 23-июл.
  6. ↑ Алиев. „Азəрбайcан Республикасıнıн ҳəрби қуллуқçуларıнıн "Азəрбайcан Байраğı" ордени илə тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Фəрманı“ (аз). э-қанун.аз. Азербаижани Министрй оф Жустиcе (1994-йил 1-январ). 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  7. ↑ Алиев. „Азəрбайcан Республикасı Силаҳлı Қüввəлəринин ҳəрби қуллуқçуларıнıн тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ (аз). э-қанун.аз. Азербаижани Министрй оф Жустиcе (2005-йил 24-июн). 2018-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  8. ↑ Алиев. „Азəрбайcан Республикасı Силаҳлı Қüввəлəринин ҳəрби қуллуқçуларıнıн тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ (аз). э-қанун.аз. Азербаижани Министрй оф Жустиcе (2012-йил 25-июн). 2018-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  9. ↑ Алиев. „Силаҳлı Қüввəлəрин бир сıра ҳəрби қуллуқçуларı тəлтиф олунуб“ (аз). Тренд Неwс Агенcй (2020-йил 9-декабр). 2020-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.